Сессия

Сессия


   Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг XXVIII cессияси

 

Жорий йил 23 апрель куни Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг XXVIII сессияси бўлиб ўтди. 

 

Сессия кун тартибида масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Жумладан, шаҳарда камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ижроси ҳақида шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари У.Шоумаровнинг шаҳримизда камбағалликни қисқартириш борасида манзилли дастур ижроси бўйича ахбороти тингланди. 2020 йил коронавирус пандемияси даврида камбағал оилаларнинг 5 тоифасидан ташкил топган жами 2065 та оила, 7691 нафар оила аъзолари камбағалликни қисқартириш мақсадида “Темир дафтар”га киритилгани ҳамда жорий йилнинг 22 апрель ҳолатига “Темир дафтар”да 18 та оила 61 нафар оила аъзоси қолганлигини таъкидлади.

Шунингдек, шаҳарда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш тўғрисидаги ҳисоботида жорий йил шаҳар маҳаллий бюджетига 11 та солиқ тури бўйича тушумлар бириктирилгани, 3 ойлик якунига кўра маҳаллий бюджет даромадлар аниқланган прогноз режаси жами 8 млрд. 795 млн. 624 минг сўм қилиб белгиланган. Даромадларнинг бажарилиши эса жами 12 млрд. 720 млн. сўмга, яъни, режага нисбатан 145 % фоизга, ёки 3 ойлик якуни билан аниқланган даромадлар прогнозидан 3 млрд. 925 млн. сўмга орттириб бажарилишга эришилгани айтиб ўтилди.

Шаҳарга инвестициялар жалб қилиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва белгиланган экспорт прогнозларини бажарилиши бўйича шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Бегиев шаҳримизни 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан умумий қиймати 430,4 млрд. сўмлик 158 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1880 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилгани ҳамда жорий йилнинг январь-март ойларида умумий қиймати 19,4 млрд. сўмлик 7 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 883 та иш ўринлари яратилган бўйича ахбороти эшитилди.

Шунингдек, шаҳарда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси, маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, шунингдек, ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари, маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги, сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек, шаҳарда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати, шаҳар сектор раҳбарларининг ҳудудда “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар бўйича ва Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича масъулларнинг ахбороти тингланди.

Сессия якунида тингланган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, бир овоздан тасдиқланди.

 

Д.РЎЗИЕВА.