102  хабарлари

102 хабарлари


 

"Телефон қилиб олай..."

Фуқаро А.А. 8 март куни очиқдан очиқ бировнинг мулкини талон-тарож қилди. У А.Темур кўчасида жойлашган ўриндиқлардан бирида ўтирган С.В.нинг қўлида бўлган нархи 1 900 000 сўмлик "Редми" русумли уяли алоқа воситасини, телефон қилиб олиш учун сўраб олиб, эгасига телефонни қайтармаслик мақсадида ҳодиса жойидан қочиб кетган.

 

Безори

25 март куни Фурқат кўчасида яшовчи А.Т. 1-Қатортол кўчасида яшовчи Ж.Ў. билан ўзаро жанжаллашиб қолди. Натижада, А.Т. темир қувур бўлаги билан Ж.Ў.ни чап қўл тирсак соҳасига бир марта қасддан урган.

Судга оид экспертизанинг хулосасига кўра, Ж.Ў. олган тан жароҳати ўртача оғирликдаги тан жароҳати тоифасига киришлиги кўрсатилган.

 

Эшикни бузган ўғри

Китве кўчасида яшовчи, 1997 йилда туғилган С.М.нинг хонадонига номаълум шахс ярим кечаси эшигини бузиш орқали кириб, электр печка, гилам ва акфа эшикларини олиб кетди. Хонадон эгаси жами 2.5 млн. сўмлик зарар кўрди.

 

Ўтлаётган қўйни “ухлатди”

Жорий йил 16 апрель куни номаълум шахс Беруний кўчасида яшовчи 1990 йилда туғилган А.Н.га тегишли бўлган бир бош қўйни яширин равишда талон-тарож қилди. А.Н.нинг уйи олдида ўтлаб юрганидан фойдаланган номаълум шахс нархи 1,5 млн. сўмлик қўйни олиб воқеа жойидан яширинди.

 

С.Акмалов,

шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ бошлиғи, подполковник.