Жиноят ва жазо

Жиноят ва жазо


 "Пиёниста"ларнинг машмашаси

 

Мақсадсиз, ҳаракатсиз ҳамда бекорчи инсонлар атрофи доим нохушликлар билан тўла бўлади. Баъзан бекорчиликдан спиртли ичимликка ружу қўйиб, атрофига ўзига ўхшаганлар тўпланиб қолганини ҳатто сезмай ҳам қолади.

Ислом Боиров (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2020 йилнинг 8 ноябрь куни 5/1 кичик ноҳиясига "Металлурглар" кўчасидан бурилиш жойидаги кунлик ёлланма ишчилар тўпланадиган жойга ёлланма иш излаб чиқиб, ўша ерда танишлари Салим ва Бобурни учратиб, ёлланма ишларга буюртма бўлишини кутиш вақтида гаплашиб турди. Ҳадеганда буюртма бўлавермагач, Ислом спиртли ичимликлар сотадиган дўконга бориб, вино сотиб олди. Бобур ширакайф бўлишига қарамай танишларига шерик бўлиб, винони ичди. Сўнг ўша атрофда Салимнинг таниши Шердорни ерда маст ҳолатда ўтирганини кўриб, уни тургазмоқчи бўлганда Шердор билан жанжаллашиб қолди. Бундан жаҳли чиққан Бобур шериклари билан зўрға оёқда турган Шердорни четроққа олиб чиқиб, уриб дўппослаб, унга тан жароҳати етказади.

Шаҳар СТЭ бўлинмасининг хулосасига кўра, фуқаро Шердор Миртожиевнинг олган жароҳатлари оғирлик даражаси бўйича ЎРТАЧА ОҒИР тан жароҳати тоифасига киришлиги кўрсатилган.

Ислом Бурхонов ва Бобур Тахировларга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан 2 (икки) йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

 

Б.Қудратов,

Тошкент вилоят прокуратураси

бўлим прокурори.