101  хабарлари

101 хабарлари


 Автоуловдан чиққан ёнғин

 

Жорий йилнинг 15 апрель куни соат 18:50 атрофида шаҳар ФВБ 2-ЁҚҚ диспетчерлик хизматига Ҳамза МФЙ, Улуғбек кўчасида турган автомашинада ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушди.

Хабарни олган жанговар бўлинма ёнғин содир бўлган жойга етиб боришган вақтда, фуқаро С.М.га тегишли ва бошқарувида бўлган 1987 йил ишлаб чиқарилган LADA-2108 автомобили бутунлай тутаб ёнаётган бўлган.

Ёнғин жойига кўпикли сув берилиб, бутунлай бартараф этилди. LADA-2108 автомобили бутунлай ёниб зарарланди. Ёнғин вақтида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Оловда қолган жасад

 

17 апрель куни ҳам 1977 йилда туғилган фуқаро А.А.га қарашли бўлган, ҳозирги кунда 1983 йилда туғилган фуқаро О.Ф. вақтинчалик яшаб турган “Утёс” дала ҳовлисида ёнғин содир бўлди. Ёнғин бартараф этилгач, воқеа содир бўлган жойдан фуқаро О.Ф.нинг жасади топилган.

Ҳозирги кунда ёнғин сабаблари ва зарарлари аниқланмоқда.

Ҳурмтали фуқаролар, уйингизда электр ва газдан фойдаланишда, маст ҳолда тамаки маҳсулотларини чекишда хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг!

 

Исмоил Валиев,

шаҳар ФВБ ФВДТ ва ФМБ

 бошлиғи, сержант.