Саломатлик

Саломатлик


 62 нафар ҳамшаҳримиз учун бепул кўрик

 

Жорий йил 16 апрель куни шаҳар Тиббиёт бирлашмасида шаҳримиздаги "Аёллар дафтари", "Темир дафтар" ҳамда "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган тиббий кўрикка муҳтож фуқаролар ҳамда 2,3-гуруҳ ногиронларига бепул ваучерлар тарқатилган эди.

28 апрель куни шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида 62 нафар ҳамшаҳримиз "SWISS LAB" клиника-диагностика лабораториясидан текширувдан ўтишлари учун берилган ваучер орқали 12 хил турдаги лаборатор текширувидан бепул ўтказилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, скрининг дастури доирасида амалга оширилаётган ушбу қон таҳлили текшируви бўйича Тошкент вилоятига 1000 донадан ортиқ, Олмалиқ шаҳрига эса 62 дона ваучерлар тақдим этилган эди.