102  хабарлари

102 хабарлари


 Калтакланган таниш

 

17 апрель куни  Сўфи Оллоёр маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган Б.Б. таниши Б.Р. билан ўзаро жанжаллашиб қолди. Сўнг жаҳл аралаш Б.Р.ни баданининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказди. Шаҳар суд экспертизасининг хулосасига кўра, Б.Р.нинг олган жароҳати соғлигининг қисқа муддатга бузилишига олиб келувчи енгил тан жароҳати эканлиги кўрсатилган.

 

Номаълум ўғри

 

“Ҳамза” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Файз барака” МЧЖга қарашли кийим-кечак бозорида ЯТТ Ш.М.га тегишли бўлган дўконда раста устида турган ҳамёндаги 700 минг сўм пул номаълум шахс томонидан ўғирланган.

 

Ҳалокат билан ўлимнинг ораси бир қадам

 

Жорий йил 8 май куни Ю.Б. “Олмалиқ бизнес ҳамкор” МЧЖга тегишли бўлган “DONGFENG” автомашинасида шаҳар туғруқ комплекси қаршисида ҳаракатланиб кетаётган вақтда йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган пиёда К.В.ни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир этди. Натижада, К.В. олган жароҳатлари туфайли шаҳар марказий шифохонасида вафот этди.

 

Пичоқбозликка айланган жанжал

 

 “Боғ аро” маҳалласидан оқиб ўтган “Таначи-Бўка” канали қирғоғида 13 май куни 1982 йилда туғилган К.Ш. 1998 йилда туғилган Т.О. билан спиртли ичимлик ичиб ўтирган вақтда, ўзаро жанжаллашиб қолди. Натижада, К.Ш. ўзида бўлган ошхона пичоғи билан Т.О.ни қорин қисмига бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказди.

 

Мастликдаги қотиллик

 

Жорий йил 26 май куни соат тахминан 00.15 ларда Юксалиш кўчасида жойлашган “Тунис” кафеси олдида, 1981 йилда туғилган, А.Х. маст ҳолда 2002 йилда туғилган Д.А. билан телефон орқасидан жанжаллашиб, қасддан қорин қисмига пичоқ билан бир маротаба уриб, Д.А.га тан жарохати етказди.

Олган тан жароҳати натижасида Д.А. Оҳангарон туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этди.

Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

С.Акмалов,

шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ бошлиғи, подполковник.