ГИЖЖА ВА БОШҚА ПАРАЗИТ КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ

ГИЖЖА ВА БОШҚА ПАРАЗИТ КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ


ГИЖЖА ВА БОШҚА ПАРАЗИТ КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ

Одам ва ҳайвонларнинг аъзо ва тўқималари ҳисобига яшовчи майда чувалчанглар – гижжалар (гелминтлар), улар келтириб чиқарадиган касалликлар гелминтозлар дейилади. Касаллик манбаи бемор одам ва гижжалар билан зарарланган ҳайвонлар ҳисобланади. Гижжалар – чувалчанглар, ўзининг паразитлик ҳаётини одам организмига ўтказувчи организмлардир. Бунда одам ёши рол ўйнамайди - катталар ҳам, болалар ҳам бир хилда касалланиши мумкин.
Паразитлар инсонга қандай юқади?
Шифокорларнинг айтишича, паразитлар турига қараб турли усулларда юқиши мумкин. Масалан, аскоридалар, асосан, қўлини яхши ювмайдиган болаларда кўп учрайди. Острисалар эса одамга ифлос қўллар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда оғиз ва бурунга тушадиган чанг орқали ҳам юқиши мумкин.
Касаллик белгилари
Гижжаларнинг хили, сони ва қайси органда паразитлик қилишига қараб касаллик ҳар хил кечади. Паразитлар билан зарарланган одамнинг вазни камаяди, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, ич кетиши ёки бош айланиши, жиззакилик пайдо бўлади. Гижжа ичакда бўлса – ич қотади ёки ич кетиши, кўнгил айниши, қайт қилиш ҳолатлари кузатилади. Жигарда бўлса - кўз оқи ва бадан сарғаяди, шиш пайдо бўлади, баданга ҳар хил доғлар тушиши мумкин. Ўпкада бўлса - иситма чиқиши ва йўтал пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, одамнинг меҳнат қобилияти пасаяди, болаларда ривожланиш орқада қолади, яхши ўсмайди, хотира пасаяди, уйқуси нотинч бўлади.
ЛЯМБЛИЯ. Ҳозирда энг кўп учраётган пара- зит тури бу - лямблия ҳисобланади. Лямблия – оддий, содда жонивор. У ўзидан ўзи одам организмида кўпаяди. Лямблиянинг аломатлари иштаҳа бўлмайди, эрталаб нонушта қилишга қийналиш, кун бўйи оч қоринда юриш, болаларда инжиқлик, жиззакилик, ич ўз-ўзидан кетиши ва қотиши бўлади. Юздаги оқ доғлар ҳар доим ҳам гижжа аломати эмас экан. Улар замбуруғдан ҳам бўлиши мумкин. Лямблияни кўпинча клизма қилишади, ҳолбуки, уни йўқотишда клизма қилиш бефойда. Чунки клизма лямбля ўрнашган жойгача етиб бормайди.
Лямблияни даволаш усулларидан бири уни ўлдирадиган дори 5 кун ичилади. Лекин бу дорини беришдан олдин жигарни яхшилаб текшириш керак. Кейин ўлган лямблияларни 5 кун ич сурар қилиб тушириш лозим. 20 кун ёки 1 ой ўт ҳайдовчи (маккажўхори попуги)ни яхши берилса, лямблия ўлиб тушади. Лямлбля ётиб даволанишга муҳтож эмас.
ОСТРИЦА. Болаларда энг кўп учрайдиган паразит – острица (оддий гижжа), энтерибиоз касаллигини чақиради. Пара- зитни лупасиз оддий кўз билан нажасда ҳам кўрса бўлади. Острицанинг ошқозон ва ичакларга тушиши, организмнинг паразит билан зарарланиши деганидир. Острица тухумлари ташқи муҳитга ифлосланган нажас билан тушади. Тухумларнинг ташқи қобиғи ноқулай муҳитга чидамли ва ҳажми жуда кичик. Бола атроф-муҳитни ўрганиш, жисмларнинг таъми ва таркибини билиш мақсадида қўллари билан ҳар нарсани ушлаб кўради ҳамда уларни оғзига олиб боради. Шу йўл билан острицанинг тухумлари ўзининг “бўлажак кичик хўжайини” организмига тушади. Острица 20 см.дан 40 см.гача бўлади. 21 кун давомида яшайди. Острицани даволашнинг энг осон йўли тозаликка эътибор беришдир.
АСКОРИДА. Паразитлардан яна бир кенг тарқалган, болаларда кўп учрайдиган тури – аскорида. Бу нематодалар ўлчами 15 см.гача етади. Пара- зит ингичка ичак- лар қовузлоғида жойлашиб олиб, тушаётган овқатларни еб қўяди. Аскорида нажасга камдан-кам ҳолларда тушади. Урғочи аскорида тухумларини нажас анализида топиш мумкин. Агар нажас таҳлилида тухумлар топилмаса, бу дегани бола аскорида билан зарарланмаган дегани эмас. Аскориданинг ҳаёт цикли бир неча йилларга етиши мумкин.
Гижжалар билан ювилмаган мевалар ва ифлосланган сув орқали зарарланиши ҳам мумкин. Кўпинча зарарланиш болаларнинг ҳайвонлар билан мулоқотида, улар ахлати тушган тупроқ ва қумларда ўйнаганда ҳам кузатилиши мумкин. Болалар кўчада ўйнаб келганидан сўнг қўлларини ювишмайди, паразитлар бу вақтда организмга тушади. Шунинг учун барча болалар яшаш шароити ва тарбия муҳитидан қатъий назар бирдай зарарланиши мумкин.
Аниқлаш усуллари
Бола зарарлангандан кейин ва биринчи белгилар пайдо бўлганда, паразитларга гумон қилинганда қуйидаги тадбирлар ўтказилиши шарт:
-  нажас анализи 3 марта олинади, оралиғи бир неча кун бўлиши керак;
- қоннинг гельминтларга анализи;
- қоннинг умумий таҳлили (острица тухумларига);
Қўшимча текширув сифатида:
- ички аъзолар УТТси;
- рентгенография;
- КТ ва МРТ;
Бу текширувлар паразитларнинг бошқа органларда жойлашган жойларини аниқлаб беради.
Эслатма:
Касаллик ҳар бир одамда индивидуал тарзда кечади, шуни ҳисобга олган ҳолда, қандай даволаниш муолажасини олишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг! Йилига икки марта ўзингизга вақт ажратиб, шифокорга мурожаат қилиб, текширтириб турсангиз ҳамда асосийси, гигиена ва тозаликка эътибор қилсангиз паразитлар сизни безовта қилмайди.
Юлдуз АБДУЛЛАЕВА,
Оилавий полклиника
 шифокори.