ИНСОН ВА УНИНГ ТАНА АЪЗОЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

ИНСОН ВА УНИНГ ТАНА АЪЗОЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР


ИНСОН ВА УНИНГ ТАНА АЪЗОЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

Катта одам танасидаги асаб толаларининг умумий узунлиги 75 километрга етади.
Инсон – тўғри чизиқ тушира оладиган ягона жонзот.
Ҳар бир одам териси юзасида кун кечирадиган тирик организмларнинг сони Ер куррасида яшайдиган одамлар сонидан кўп.
Эркаклар соқоли ўртача 10-15 мингта соч толасидан иборат бўлиб, у йилига 14 сантиметргача ўсиши мумкин.
Ошқозон ҳар икки ҳафтада янги ички қобиқни барпо этади. Агар бу жараён амалга ошмаса, ошқозон ўзини ўзи ҳазм қилиб юборади.
Чақалоқ танасида 300 га яқин суяк бор. Бола улғайгач, улардан 206 таси сақланиб қолади.
Эркаклар «дардини ичига ютиб» юришга одатлангани боис аёлларга нисбатан кўпроқ юрак хасталикларига учрайдилар.
Кунига тахминан 23 минг марта нафас олиб, нафас чиқарамиз.
Одам танасидаги энг кучли мушак – тилдир.
Бир одам умри давомида тахминан 40 тонна озиқ-овқат истеъмол қилади.
Бир суткада бир киши танасидан чиққан иссиқлик 33 литр сувни қайнатишга етади.
Ҳар бир инсон умри давомида ўртача 100 минг километр масофани пиёда босиб ўтади.
Киши ўпкаси юзасининг умумий сатҳи теннис корти майдонига тенг.
Одам териси умри давомида қарийб минг маротаба янгиланади.
Тўйиб овқатланган одамнинг эшитиш қобилияти пасаяди.
Кунига бир қадоқ тамаки истеъмол қилган инсон, йилига бир пиёла қатрон (смола) ичганчалик заҳарланади.
Кўзлари мовий одамларнинг оғриқ сезиш қобилияти кучлироқ бўлади.
Одамнинг бурни бутун умри давомида ўсади.
Битта соч толаси орқали кишининг жинси, ёши ва ирқини аниқлаш мумкин.