ОТАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҳРУМ ҚИЛИНСА, АЛИМЕНТ ТЎЛАНМАЙДИМИ?

ОТАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҳРУМ ҚИЛИНСА, АЛИМЕНТ ТЎЛАНМАЙДИМИ?


Сўраган эдингиз

ОТАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНСА, АЛИМЕНТ ТЎЛАНМАЙДИМИ?

Савол: - Алимент қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз эллик бараваридан кам (57 млн. 500 минг сўм) бўлмаслиги лозим дейилган ва ушбу суммани собиқ аёлимга таклиф қилганимда, рад жавобини бериб, алиментни қонун доирасида боладан воз кечсанггизгина, рад қилишим мумкин, деган жавобни бераяпти. Хуллас, икки томон  ўзаро келиша олмадик. Ўзим қўшма корхонада ишлашим, чет эл сафарларига чиқишимни инобатга олиб, собиқ аёлим шартига розиман. Оталикдан воз кечиш бўйича қаерга мурожаат қилишим ва собиқ аёлимдан келажакда алимент талаб қилмаслиги учун қандай ҳужжат талаб қилишим керак.

Ушбу саволга Олмалиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими раҳбари Саодат Мирзаирова жавоб беради:

- Тушунишимиз бўйича оталикдан маҳрум этилган шахс алимент тўлаш ёки тўламаслигига аниқлик киритмоқчисиз.

Йўқ, оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда ҳам алимент тўлаш давом эттирилиши мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Оила кодексининг 79-моддасида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида сўз юритилган. Унга кўра, қуйидаги ҳолларда ота-она (улардан бири) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:

1) Ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан, алимент тўлашдан бўйин товласа;

2) Узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

3) Ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан, жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

4) Муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса;

5) Ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.

ШУни унутмангки, Оталик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин. Шунда ҳам ота алимент тўлаш мажбуриятидан озод этилмайди, яъни турмуш ўртоғи исталган пайтда алимент ундиришни талаб қилиши мумкин деб ҳисоблаймиз.