101 огоҳлантиради

101 огоҳлантиради


 

Битум корхонасида катта ёнғин...

 

Жорий йил 15 сентябрь куни шаҳар 2-ЁҚҚ радио алоқачисига “Чамбил” кўчасида жойлашган “GRAND DREAM DEVELOPMENT” МЧЖ омборхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида МЧЖ ишчи ходимлари томонидан хабар келиб тушди.

Катта лейтенант Х.Элбоев раҳбарлигидаги қутқарув гуруҳи ёнғин жойига етиб боришган вақтда “GRAND DREAM DEVELOPMENT” МЧЖ омборхонасида сақланаётган бўчка (цистерна)даги мазут мойини S-100 м2 майдонда тутаб ёнаётгани маълум бўлган.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи ўринбосари полковник Н.Бегбоун, Тошкент вилояти ФВБ ЁҚҚ штаби бошлиғи ва ўринбосари, шаҳар ФВБ бошлиғи ва ўринбосари, 2-ЁҚҚ қисм бошлиғи ва инспекторлари ҳамда шаҳар Экология инспекцияси бош давлат инспектори М.Қаюмовлар ҳам ёнғин содир бўлган манзилга етиб келишди.

Ёнғинга шаҳар 2-ЁҚҚдан 4 та, 41-ЁҚҚдан 1та, 51-КЁҚҚ дан 2та, Нурафшон шаҳар ФВБ 32-КЁҚҚдан 1 та ва Оҳангарон тумани ЁҚҚ 12-КЁҚҚдан 1 та ва 9-КЁҚҚдан 1 та Ёнғин қутқарув экипажлари жалб этилган.

Ёнғин вақтида МЧЖ ишчи-ходимлари ва бошқа фуқаролар томонидан тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар бўлмаган.

Терговга қадар суриштирув вақтида шу нарса маълум бўлдики, ёнғин чиқишига сабаб МЧЖ омборхонасидаги мазут мойи олдида пайвандлаш ишларини олиб бориш вақтида техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаганлиги сабабли, ёнғин содир бўлишига олиб келган.

Азиз ҳамшаҳарлар, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими иш жойингизда ва яшаш уйларингизда доимо хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишингизни сўраб қолади.

 

И.Валиев,

шаҳар ФВБ ФВДТ ва ФМ

бўлинмаси бошлиғи, сержант.