Пенсия

Пенсия


 1941 - 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига Пенсия жамғармаси томонидан қандай имтиёзлар мавжуд?

 

-I гуруҳ уруш ногиронлари пенсиясига пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини 150 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ жорий этилган;

-II гуруҳ уруш ногиронлари пенсиясига пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини 125 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ жорий этилган;

-III гуруҳ уруш ногиронлари пенсиясига пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини 75 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ жорий этилган;

-уруш қатнашчилари пенсиясига пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ жорий этилган;

Шунингдек, уруш қатнашчилари ва ногиронларининг пенсиясига пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўлови жорий этилган.

Малумот учун, бугунги кунда Олмалиқ шаҳрида 2 нафар уруш қатнашчилари ва 3 нафар тутқунликда бўлган фуқаролар ушбу имтиёзларда фойдаланиб келмоқда.

 

А.Асқаров,

шаҳар Пенсия жамғармаси

бўлими ўринбосари.