Хитойда туғилиш энди умуман чекланмайди

Хитойда туғилиш энди умуман чекланмайди


Хитой маъмуриятига яқин манбалардан олинган маълумотларга кўра мамлакат аҳолиси кексайишининг олдини олиш ҳамда халқаро ҳамжамиятнинг эътирозларига сабаб бўлмаслик мақсадида туғилиш бўйича барча тақиқлар бекор қилинади. Бу борада қарор қабул қилинаяпти.

Хитойда айни пайтда икки нафар фарзанд кўриш мумкин. Янги қарорга кўра эндиликда Хитойда туғилиш чекланмайди.

Янги қарор шу йилнинг IV чорагида кучга кириши кутилмоқда.

Туғилишни чеклаш инсонларнинг табиий ҳуқуқларини чеклаш билан баробар.