Шифокор тавсияси

Шифокор тавсияси


 

Бўғим касалликларини даволаш

ва олдини олишда нималарга эътибор бериш керак?

 

Кузда баъзи касалликлар қўзғалишидан хабардормиз. Ҳаво-томчи йўли билан ўтадиган юқумли касалликлардан ташқари, бўғим хасталиклари ҳам айни шу даврда бош кўтаради. Улар сирасига бод, яъни, ревматизм, артрит, остеоартроз, бўғимларнинг емирилишига олиб келадиган юқумли ва туғма касалликлар киради. Бўғим касалликлари 150 дан ортиқ касалликни ўзига қамраб олар экан.

Ревматик касалликларни ичига бўғим касалликлари ҳам киради. Бўғим касалликлари 150 та касалликни ўзига қамраб олган. Булар ҳаммага таниш ревматизм, артрит, остеоартрит, тизимли касалликлар ҳисобланади. Бу касалликар ичида энг кўп тарқалгани эса остеоартрит (остеоартроз)дир. Касаллик умумий аҳолининг деярли 4 фоизида учрайди.

Касаллик келиб чиқишига модда алмашинувининг ўзгариши, кўп ёки камҳаракатлилик, ташқи муҳит, наслий мойиллик каби бир қатор сабабларни келтириш мумкин.

Бу касаллик майда ва йирик бўғимларни ҳам шикастлайди. Касалликнинг олди олинмаса, бориб-бориб беморнинг аҳволи оғирлашишига ва ҳаёт тарзининг бузилишига олиб келади.

Касалликнинг белгилари нималарда намоён бўлади?

Касаллик белгиларини фақат шифокорлар эмас, балки бошқа соҳа вакиллари ҳам билиши мумкин. Бўғимларда оғриқнинг пайдо бўлиши. Оғриқ кўпинча куннинг иккинчи ярмидаги жисмоний зўриқишлардан кейин пайдо бўлиши мумкин. Оғриқ ҳаракатларга боғлиқ. Тинч ҳолатда эса оғриқ кечаси бўлиши мумкин.

Энг кўп кузатиладиган ҳолат тизза бўғимларда оғриқнинг пайдо бўлиши. Қайси бўғим кўп ишласа, ўша бўғимларда оғриқ кузатилади. Масалан, футболчиларда тизза, теннисчиларда тирсак, қурувчиларда ҳам елка ҳам тирсак ва майда бўғимлар шикастланиши мумкин.

Ҳар хил сабабларга кўра тоғайда ўзгаришлар бошланади. Тоғайнинг силлиқлиги йўқолади. Шунинг натижасида оғриқлар келиб чиқади. Бориб-бориб тоғайлар емирилиши мумкин. Бу емирилиш кейинчалик суякка ўтади. Натижада бемор юриши ва ҳаракат қилиши қийинлашади.

Олдини олиш йўллари

Остеоартрит (остеоартроз)ни олдини олиш учун албатта, биринчи навбатда шифокор кўригидан ўтиб туриш керак. Умумий қон таҳлили, рентген, МРТ, компьютер томография усулларида текширувдан ўтиш касалликни вақтида ташхислаш имконини беради.

Бўғим касалликларига қандай дори воситаларини қўллаш мумкин?

Касалликни ривожланишини олдини олиш учун керакли дориларни ишлатиш муҳим. Азалдан беморларни фитотерапия ёки ўсимликлар билан даволаш усули кенг қўлланилиб келинган. Ана шундай табиий ўсимликдан тайёрланган дори воситаси бу “АРТИФАРМ” дори воситасидир. Бу дори воситаси табиий бўлиб, бўғим касалликларини даволаш учун энг керакли доривор ўсимликлардан экстракт қилиниб, таблеткага қўшилган.

Бу таблеткани бошланишига бир марта, кейин икки-уч марта ичиб юрса бўлади. Дори воситасининг яхши томони уни узоқ вақт ичиш мумкин ҳамда ножўя таъсири деярли йўқ. Бу дори воситаси остеоартрозни даволашда, тоғай емирилишини олдини олишда жуда яхши самара беради.

Бўғим касалликларини олдини олишда томоқ оғриғи, ангина, шамоллаш каби касалликларни олдини олиб, болаларни чиниқтириш талаб этилади. Остеоартрозни олдини олиш учун соғлом ҳаёт тарзига кўпроқ эътибор қилишимиз лозим бўлади. Бу касаллик кўп ҳаракатлиликда ҳам, кам ҳаракатлиликда ҳам учраши мумкин. Масалан кўпчиликка жисмоний тарбия билан шуғулланишни тавсия қилганимизда айтишадики: «мен эрталабдан кечгача ишда ҳаракатда бўламан». Афсуски бундай ҳолатда инсон танаси бир томонлама ҳаракатда бўлади. Бадантарбия машқларида барча бўғинлар ҳаракатда бўлади. Шунинг учун доимий равишда жисмоний машқларни бажариб туриш бўғим касалликларини олдини олади.

 

Kun.uz.