Жиноят кўчасидан

Жиноят кўчасидан


 

Қайнота-куёв ўртасидаги пичоқбозлик

 

Бугунги кунда спиртли ичимлик таъсирида содир этилган жиноятлар сони ортиб бормоқда. Аслида ўша ичимликни ичишаётганлар ўзлари учун кўп эшикларни ёпиб қўйишаётганликларини билмай қоляпти. Маст ҳолатда қилинган айрим қилмишлар атрофга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

Х.Комилов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ва унинг шаърий никоҳида бўлган аёли З.Адинаевалар хонадонига, аёлнинг қизи ва куёви меҳмонга келади. Ўз-ўзидан маълумки, меҳмонлар қуруқ келмай, егулик ва “шайтон суви”дан бир  шиша олиб келади. Қайнота-куёв аввалига шишадаги ароқни ичиб, улфатчилик қилишди. Натижада қайнота-куёвнинг кайфлари ошиб, нима қилаётганликларини билмас даражага келди. Шу вақтда Х.Комилов меҳмонларга мева кесиш учун қўлига пичоқ олган вақтда куёви Т.Обидов “қайнотам менга пичоқ кўтариб келяпти” деган хаёлга бориб, шартта олдида турган пичоқни олиб, қайнотасига бир неча бор санчиб олди.

Кейин ҳеч нима бўлмагандай ўтириб, спиртли ичимликни ичишда давом этди. Яраланган бўлишига қарамай кайфи ошган Х.Комилов ҳам ўтириб, куёвига яна шерик бўлади. Уларнинг ўртасидаги пичоқвозликдан қўрқиб кетган З.Адинаева ИИБ ва «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилди. Олган тан жароҳатларидан ҳушини йўқотган Х.Комилов шифохонада ўзига келди. Кайф таъсирида нима қилганини билмаган Т.Обидов ҳам ИИБ ҳузурида ўзига келиб, қилган ишидан пушаймонда эканлигини айтади.

Ҳозирги кунда содир этилган ушбу жиноят юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

А.Нумонов,

шаҳар ИИБ ҳузуридаги

Тергов бўлими катта терговчиси.