Учрашув

Учрашув


 Фарзандинг эртасига бефарқ бўлма


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги “Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан “Фарзандинг эртасига бефарқ бўлма” лойиҳаси доирасида жорий йил 20 ноябрь куни шаҳримизда очиқ мулоқот, психологик тренинг ва консултациялар ташкил этилди.

Шаҳримизга ташриф буюрган “Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази”нинг 2 нафар психологи М.Миршарифов ва И.Рисбековлар тренинг, консультация ва таҳлилларни психологик тамойиллар асосида ташкил этишди.

Таълим муассасалари психологлари учун эса “Таълим муассасаларида самарали психологик хизматни ташкил этиш”, «Девиант ҳулқ-атворли ёшлар билан ишлаш йўллари», «Суицид профилактикаси», «Агрессияни бартараф этиш усуллари», «Мактабларда ижобий психологик жамоани шакллантириш» мавзуларида; ёшлар етакчилари учун “Бола психологияси: ўспиринлик ёшида кризис даврлари, ўсмир руҳиятидаги салбий ўзгаришлар ва уларни олдини олиш масалалари” мавзусида; маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун “Ижтимоий маънавий муҳитни яхшилашда ёшлар тарбиясига масъул тўртлик соҳа раҳбарларининг ҳамкорлигини психологик жиҳатлари” мавзусида психологик суҳбат ташкил этилиб, психологик тавсиялар берилди.

Шунингдек, ИИБ профилактик ҳисобида, умумтаълим мактабларида ички рўйхатда турган, тарбияси оғир вояга етмаганларга арт-терапия усулидан фойдаланиш орқали тренинг машғулотлар ўтказилди.

Психологик суҳбат ва тренинглар доирасида жами 39 нафар тингловчи қамраб олинди. Жумладан, 19 нафар таълим муассасалари психологлари, 20 нафар умумий ўрта таълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, 3 нафар ички ишлар профилактика рўйхатида турадиган ёшлар иштирок этишди.

Психологлар учун “Таълим муассасасида психологик хизматни ташкил этиш”, “Психологик консультация ва уни ўтказиш”, “Девиация, ва девиант хулқли ёшлар билан ишлаш”, “Агрессия, стресс, депрессия, низоли вазиятлардаги ҳолатларни кўриб чиқиш”, “Ёшлар диагностикасини аниқлашда психологик методикалар, машқлар ва тестлардан қандай фойдаланиш керак”, “Касбий сўнишнинг олдини олишда психологик усуллардан фойдаланиш йўллари” каби мавзулар ёритиб берилди.

Тренинглар илгариланган маъруза, интерфаол психологик машқлар ва методикалардан фойдаланиш бўйича янги техникалар, машғулотлар, ўйинлар орқали етказилишига эришилди.

Шунингдек, ФҲДЁ бўлимида психолог Миржавлон Миршарифов ва ФҲДЁ раҳбари Саодат Мирзаировалар ҳамкорлигида ажрим ёқасига келиб қолган 4 нафар ёш  оилаларга якка тартибда психологик суҳбат ташкил қилинди. Икки оиланинг ярашишлари ҳақида ўйлаб кўришларига эришилди.

 

Д.РЎЗИЕВА.