Сессия

Сессия


 Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг

олтинчи чақириқ XXII сессияси

 

 

Жорий йилнинг 15 январь куни Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XXII сессияси бўлиб ўтди.  Сессияда қуйидаги масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди:

-Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар;

- Шаҳарда қонунийликни мустаҳкамлаш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар;

- Олмалиқ шаҳрида географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш тўғрисида;

- Давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида;

- Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида;

- 3-сонли МТТ фаолиятини қайта йўлга қўйиш тўғрисида;

- Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг котибият мудирини сайлаш.

Сенатор, ОКМК АЖ Бошқарув раиси А.Хурсанов ҳам иштирок этган сессияда ЎзХДПдан сайланган ёш депутат – Эргаш Абдураимов Олмалиқ шаҳар Кенгаши Котибият мудири этиб сайланди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича савол-жавоб, муҳокамалардан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Олмалиқ шаҳар

ҳокимлиги Ахборот хизмати.