Жиноятга жазо муқаррар

Жиноятга жазо муқаррар


 Қалбаки имзо 

орқали олинган 10 000 000

 

Г.Азаров (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2019 йил 17 июль куни “GARANT-INVEST микрокредит ташкилоти” МЧЖдан 10 миллион сўм микрокредит олиш ҳуқуқини берувчи расмий ҳужжатни таниши А.Лафизовнинг номидан кафиллик шартномаси ва кредит шартномаларига кафил сифатида қалбаки имзо қўйган. Шундан сўнг ўзи қалбакилаштирган кредит олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни кредит олиш мақсадида “GARANT-INVEST микрокредит ташкилоти” га топшириб, 10 миллион сўм кредит олишга эришди.

Судланувчи Г.Азаров 2019 йил 17 июль куни А.Лафизовга кредит олишда кафил бўлишини сўраганида, рози бўлади. Сўнг бирга “GARANT-INVEST микрокредит ташкилоти Олмалиқ шаҳар филиалидан 10 миллион сўм кредит олгач, кўчага чиқиб, А.Лафизов билан ўзаро тортишиб қолган. А.Лафизов шартномани жаҳл устида йиртиб ташлайди. Орадан бир неча кун ўтиб, банк ходими уяли алоқа телефонига қўнғироқ қилиб, пуллар тайёр эканини айтди. Хужжатлар қўқлиги боис, Г.Азаров А.Лафизовга қўнғироқ қилиб, иш ҳақи тўғрисида маълумотнома ва бошқа ҳужжатларини  яна сўраган.

А.Лафизов ҳужжатларни бермаслигини айтиб телефонни ўчириб қўяди. Лекин Г.Азаров унинг хотинидан хужжатларни олиб кетади. Унинг имзосиз кредит ола олмаслигига кўзи етган А.Лафизов аввалига бу ҳолатга эътибор бермайди. Лекин Г.Азаров шартномага унинг ўрнига кафил жойига имзо қўйиб, пулларни олганини, кейинчалик кредитни бир қисмини тўлай олмаганини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини судда тан олиб, кўрсатма берди.

Суд Г.Азаровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбдор деб топиб, ҳар ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат фойдасига ундириб бориш шарти билан 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

 

 О.Ваққосов,

 

шаҳар прокурори ёрдамчиси.