102 хабарлари

102 хабарлари


 Талон-тарожлик

Жорий йил 19 январь куни 1993 йилда туғилган У.К. қасддан ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, танишлари 1996 йилда туғилган Д.Э. ва 1990 йилда туғилган Х.Х.лар билан жиноий тил бириктириб, А.Темур кўчасидан ўтиб кетаётган Ш.М.нинг йўлини тўсиб, унга тан жароҳати етказади. Бу ҳам етмагандек, унга тегишли бир дона нархи 300.000 сўм бўлган “Nokia 6275” русумли уяли телефон аппарати, бир дона нархи 800.000 сўм бўлган “Samsung А3” русумли уяли телефон аппарати ва целофан пакет ичида бўлган 2 520 минг сўм нақд пулларни талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

 

Навбатдаги ЙТҲ

 

24 февраль куни Ғ.А. ўзига тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашинасини Улуғбек кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтида, йўлни “Олмалиқ КМК” АЖ электр таъминоти станцияси қаршисида бошқарувни йўқотди. Натижада, йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган, И.С. бошқарувида бўлган “Нексия-3” русумли автомашинасининг олд қисмига урилиб тўқнашув содир этди. Йўл транспорти ҳодисаси оқибатида “Дамас” русумли автомашинаси йўловчиси Б.У. тан жароҳати олиб, шаҳар Марказий шифохонасига олиб борилган.

 

МАРИХУАНА шайдоси

 

13 март куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан М.Улуғбек кўчасида яшовчи О.Я.нинг хонадони кўздан кечирилганда, томорқасида ер тагига кўмилган ҳолда бўлган “Динай” номли икки дона пластмас идиш ичида ўткир ҳидли, ўсимлик тўпгуллари ва баргларига ўхшаш модда аниқланди.

Судга оид кимёвий экспертизанинг хулосасига асосан О.Я.нинг уйидан олинган қора рангли полимер пакет ичидаги, икки дона бир литр ҳажмли елим бакалашкалардаги ўсимлик моддалари, майдаланган ўсимлик тўпгуллари ва баргларидан ташкил топган марихуана гиёҳвандлик моддаси эканлигини тасдиқланди.

 

Шаҳар ИИБ.