101 хабари

101 хабари


 1-чорак якуни бўйича таҳлил

 

“Олмалиқ КМК” АЖ ОЁХТТЭБ ёнғинларнинг олдини олиш гуруҳи томонидан 2021 йил 1-чораги давомида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.  

Жумладан, ОКМК АЖ объектларининг ёнғинга қарши ҳолати тўғрисида ҳамда аниқланган камчиликлар бўйича объект раҳбарларига 33 маротаба ахборотнома юборилди. Корхона радио тармоғи орқали 530 маротаба радио суҳбатлар ўтказилиб, маҳаллий нашрларда 10 та мақола чоп этилди.

Шунингдек, корхонадаги электрогазпайвандчилар, электрик, чилангар ва омборчиларга ёнғин хавфсизлигини янада чуқурроқ ўргатиш мақсадида 18 та жойда 1850 та ёнғин техник минимуми ўтказилди. Масканларнинг кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари билан 238 маротаба машғулот ўтказилиб, унда 1422 киши қатнашди. ОКМКда ёнғин техник комиссиялари билан ҳамкорликда 103 маротаба текширув ўтказилди.

Шахсий фуқаролар турар-жойларида 542 та хонадон 57 та кўп қаватли уйларда мавжуд 4446 хонадоннинг ёнғин хавфсизлиги назоратдан ўтказилди. Назорат жараёнида 677 та носоз печ, агрегат ва электр қурилмалар иши тўхтатилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 105 та раҳбар ва ишчи-хизматчиларга нисбатан 7 225 800 сўм миқдорда маъмурий чоралар кўрилди.

Ю.Сайдалиева,

“ОКМК” АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.