«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бошқарув раиси Хурсанов  Абдулло  Халмуродович

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бошқарув раиси Хурсанов Абдулло Халмуродович


Меҳнат фаолиятини 1983 йилда қурилиш соҳасида бошлаган ва оддий ишчиликдан уста, прораб, бош муҳандис даражасигача кўтарилган. 2001-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида масъул лавозимларда, 2012-2017 йилларда Навоий кон-металлургия комбинатининг Инвестиция департаменти бошлиғи ҳамда Инвестиция ва истиқболда ривожлантириш бўйича бош директор ўринбосари лавозимларида ишлаган. 

2017 йилдан буён “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарув раиси сифатида фаолият юритиб келган. Абдулло Хурсанов 2018 йилнинг 31 июлидан “Олмалиқ КМК” АЖ бош-қарув раиси этиб тайинланди.