Мушоҳада

Мушоҳада


 

ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНМАГАН БИНОЛАР - БЕПИСАНДЛИК БАЛОСИ(МИ)?


     Қурилиши тугалланмаган ёки фойдаланилмаётган объектлар тадбиркорларга бериш билан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш билан бирга иқтисодиётни барқарорлаштиришга эришилади.

      Лекин бу объектлар йиллар давомида қаровсизлигича турса, туя гўшти еган объектга айланса – чи? Унда бундан на тадбиркор, на жамият фойда кўради. 

Тадбиркорлар фаолияти самарали олиб борилмаяпти

     Қурилиши тугалланмаган иншоотлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича Идоралараро комиссия ишчи гуруҳи томонидан айни вақтга қадар шаҳримиз бўйича 78 та (104,5 га) корхона ва объектлар бўш турганлиги аниқланган бўлиб, шундан 26 таси давлат тасарруфидаги бинолардир. 14 таси объект бўйича тадбиркорлар томонидан оммавий савдолар орқали инвестиция шарти билан сотиб олинган. 4 та объект “1” сўм харид қийматида сотиш бўйича таклифлар тайёрланган. 5 та объект балансда сақловчи ташкилотлар томонидан самарали фойдаланилиб келинмоқда. 1 та объект қизил чизиқ доирасида, 1 та бино бузилган, 1 та инвестиция дастурига киритилган. 

   - Бироқ айрим мулкдорларнинг қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдалана олинмаётгани кўзга ташланмоқда ,- дейди шаҳар ... раҳбари Азизхон Аброрхонов- Натижада иқтисодий муаммолар юзага келмоқда, корхона фаолияти тўхтаб қолмоқда. Мана шундай корхона ва объект мулкдорлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этишга яқиндан ёрдам бериш ва фаолиятини тиклаш ҳозирги кундаги энг долзарб масала ҳисобланади.


Туя гўштин еган бинолар

      Ана шундай мулкдорлар қаторида тадбиркор Ҳ. Ҳудойқулов ҳам бор. У шаҳар марказида Ибн Сино МФЙ, Ҳ.Олимжон кўчасида жойлашган ярим гектар ер майдонида тантаналар мажмуаси (тўйхона) барпо этишга киришганди. Ортда қолган бир неча йил давомида бутун бошли шаҳар қиёфаси ўзгарди. Ўнлаб иншоотлар қурилиб ишга туширилди. Аммо, Ҳамид ака бошлаган иш бугун ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Қурилишни якунлаш учун маблағ етарли эмаслигини таъкидлашди. 

      Шаҳардаги “Интизор” кўчасидаги собиқ “Қурувчилар” номли кинотеатр анча йиллар бўлдики, фаолиятини тўхтатган. Бугун бино бузиб ташланиб, бунданда хароба аҳволга келиб қолган. “0” ҳарид қийматида “CITY LIGHT STROY” МЧЖ га  нвестиция мажбуриятларини қабул қилиш эвазига 2018 йилда сотилган, лекин бугунги кунгача объектда ҳеч қандай ишлар амалга оширилмаган. Жамият раҳбарига Идоралараро комиссия томонидан сўровнома юборилган, унда объектдан самарали фойдаланишга оид таклифлар сўралганди. Бироқ объект фаолиятини тиклаш муддатлари, молиялаштириш манбаларига доир сўровлар сувга тушган тошдек изсиз кетди. Оқибатда бу тадбиркорга ҳам зарурий чоралар қўлланилмоқда. 


Бу ташландиқ жойлар кимники? ёҳуд эски автостанция қачонгача туради?

      Шаҳримиздаги  “Тошкент” МФЙ, 5/1 кичик ноҳиясида жойлашган жуда ҳам абгор аҳволдаги бино, бўш ётган ер мавжуд. Бу ташландиқ жойларнинг бирор бир эгаси борми? дегингиз келади.   

    - Шаҳар “Иссиқлик манбаи” МЧЖ балансида бўлиб, ушбу объектда қурулиш ишлари олиб бориш мумкин эмас, сабаби ер остидан магистирал қувур ўтган,-дейди А. Аброрхонов – Бўш ётган ер майдони давлат заҳирасида бўлиб, дарҳақиқат, шу вақтга қадар ҳеч қачон фойдаланилмаган.  

Кўп йиллардан буён қаровсиз ётган ҳаммамизга маълум ўша эски автостанция биноси ҳақида худди шу фикрларни билдириш мумкин. 

     Маълум бўлишича, мазкур бино фуқаро тадбиркор Абрауп Абдиевга қарашли нотурар жой биноси Давлат ордерига асосан хусусийлаштирилган бўлиб, бугун кўпчиликни қизиқтираётгшан масалага айланган. Бу бино қачонгача туради? Бу саволга ҳеч бир изоҳ ололмадик.


150 дан зиёд тадбиркорлар солиққа тортилган

     Жойларда тушунтириш ишлари олиб бориляпти,-дея давом этади Азизхон Аброрхонов-Лекин шунга қарамай, ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашаётган ишбилармонлар оз эмаслиги кишини ташвишлантиради. Масалан, шу кунга қадар шаҳардаги ДСИ томонидан 164 фуқаро ва корхоналарга нисбатан мол-мулк ва ер солиғлари қўлланилган, шулардан 123 та корхонага нисбатан 2 карра, 11 та корхонага 5 карра миқдорда ва 3 та корхонага 10 карра миқдорда қўшимча солиқлар ҳисобланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 

     13 августдаги 666-сон қарорига асосан 2019 йилдан бугунги кунга қадар 24 тадбиркор қулланилган тасирчан солиқ механизмини тўхтатиш бўйича Олмалиқ шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилган, ушбу мурожаатларга асосан шаҳар Ишчи гуруҳи томонидан мурожаатда келтирилган объектлар жойига бориб ўрганилиши натижасида 17 та корхона ўз фаолиятини тўлиқ тиклаганлигини инобатга олиб, тасирчан солиқ механизмини  тўхтатиш бўйича тегишли хулосалар расмийлаштирилиб шаҳар ДСИга тақдим этилди ва 7 та тадбиркор фаолиятини тўлиқ тикламаганлиги сабабли мурожати инобатга олинмади. 

 

50 дан зиёд бизнес лойиҳалар тақдим этилди

      52 та объект мулкдорлари томонидан бўш турган бинодан самарали фойдаланиш бўйича инвестиция лойиҳаси тақдим этилди бунинг натижасида 589 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган эди, шундан 18 та объект ҳозирги кунда ўз фаолиятини йўлга қўйган. Масъуллар билан ҳамкорликда тегишли тартибда ҳар ҳафта амалга оширилаётган ишлар бўйича мониторинг ўтказилиб келинмоқда.


“ДСК” ҳудудидаги ташландиқ бинолар бугун...

      2017 йил Президентимиз ташрифларидан сўнг, шаҳримиздаги “Бўстон” МФЙ ҳудудидаги собиқ “Уй-қурилиш комбинати”нинг 11,4 гектар майдонида Олмалиқ Кичик саноат зонаси ташкил этилган эди. Ҳозирги кунда ушбу умумий қиймати 17 287 млн. сўм, шундан 6 044 млн.сўми ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан, 2 700 млн. сўми тижорат банки кредит маблағлари, 1065 млн доллар хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилувчи, 223та янги иш ўрни яратилиши бўйича лойиҳалар амалга оширилган. Ҳозирги кунда 5.21 га бўш ер майдонлари мавжуд. 

      Мазкур ҳудудда жойлашган «Иссиклик манбаи» ИЧБ қозонхона биносини 2015 йилда «IMKON PREMIX» МЧЖ томонидан “НОЛ” қийматда 3 800 (уч миллиард сакиз юз миллион сўм) инвестиция киритиб 100 тадан ошиқ иш ўринлари яратилиш билан инкубатор фаолиятини ташкил этган. 

     Шунингдек, Олмалиқ шаҳар, М.Улуғбек МФЙ, А.Темур кўчасида жойлашган «YORUG’ YULDUZ SAVDO» МЧЖга қарашли бўлган объектда тадбиркор томонидан 1 900 млн.сўм (шундан 400 млн.сўм ўз маблағи, 

    1 500 млн.сўм банк кредити ҳисобидан) «Умумий овқатланишни ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириб 50 та янги иш ўринлари яратишни режа қилган. Тақдим этилган лойиҳага кўра, объект жорий йилнинг1 сентябрида ишга тушиши мўлжалланмоқда.  


Хулоса ўрнида айтиш жоизки, 

     Бўш туриб қолган ва фойдаланилмаётган корхона ҳамда объектлар замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга, шунингдек хизмат кўрсатиш фаолиятини ҳамда янги иш ўринларини яратишга тўсиқ бўлишдан бошқа нарса эмас. 


Марғуба СУЛТОНОВА.