Таълим

Таълим


  

ИМТИЁЗ АСОСИДА ТАЛАБА БЎЛГАН ЁШЛАР

 

2019-2020 ўқув йилида 11-синфни жами 2008 нафар ўқувчи тамомлади. Шулардан 22 нафари 80-сонли кар ва заиф эшитувчи болаларга ихтисослаштирилган махсус мактаб битирувчиларидир. 

Битирувчиларнинг 775 нафари  Тошкент вилоятидаги, 1038 нафари республикамизнинг нуфузли олийгоҳларига, 53 нафари эса чет давлатлардаги олийгоҳларга ҳужжат топширишди.

116 нафар ўқувчи касб-ҳунар мактабларида ўқиш истагини билдирган бўлса, 6 нафари иш билан таъминланиб, оиласи бюджетига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

  Олий таълимга имтиёзли асосда қабул қилинган битирувчиларнинг 7 нафари спортчи ёшлар, яъни,

11 - мактаб битирувчилари Фирдавс Эсонов - гандбол бўйича Осиё чемпиони - Ўзбекистон Миллий университети;

 Жавоҳир Зокирхўжаев - енгил атлетика бўйича Осиё чемпиони - Чирчиқ Давлат Жисмоний тарбия университети;  

14-мактаб битирувчилари:  Обиджонова Чарос Собир қизи - ОКМК спорт жамоасида гандбол бўйича чемпион - И.Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали,

Хасанова Мадина Мирқодир қизи - ОКМК спорт жамоасида  гандбол бўйича чемпион - И.Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали;

20-ИДУМ  битирувчилари: Сарвар Авлаев  - футбол бўйича Осиё чемпиони - Чирчиқ Давлат Жисмоний тарбия университети;

Дилноза Маликова - сузиш бўйича Осиё чемпиони - Чирчиқ Давлат Жисмоний тарбия университети;

21-мактаб битирувчиси: Данил Епифанов - енгил атлетика бўйича Осиё чемпиони - Чирчиқ Давлат Жисмоний тарбия университетига имтиёзли равишда талабаликка қабул қилинди.

Чет давлатлардаги олий ўқув юртларига ҳужжат топширган 53 нафар битирувчи:

4-мактабдан 4 нафар, 5-мактабдан 16 нафар, 11-мактабдан 1 нафар, 15-мактабдан 7 нафар, 16-мактабдан 13 нафар, 18-мактабдан 6 нафар, 19-мактабдан 2 нафар, 21-мактабдан 3 нафар, 23-мактабдан 1 нафар топширган бўлиб,  20 нафари айни дамда танлаган олийгоҳи бўйича талабалик бахтига эришишди.

  Ҳозирда 4-мактабдан 2 нафар, 5-мактабдан 7 нафар, 16-мактабдан 4 нафар, 18-мактабдан 5 нафар, 19-мактабдан 1 нафар,  23-мактабдан 1 нафар битирувчилар нуфузли олийгоҳ талабаларидир.  

Д.АБДУРАҲМОН ҚИЗИ.