Пенсия

Пенсия


 Пенсия ва нафақалар тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжатлардаги ўзгаришлар!

 

2020 йил 7 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қиланган 429-сон қарорига мувофиқ “Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги ҳамда “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тўғрисида”ги низомларга ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, жойларда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатилишида сансалорлик, бюрократик тўсиқларни бекор қилиш ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда уларга қулайликлар яратишни кучайтириш мақсадида фуқароларга пенсия ёки нафақалар тайинлашда илгари маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ҳар қандай мазмунда берилган маълумотномаларни талаб қилиш тартиби бутунлай бекор қилиш белгилаб қўйилди.

Жумладан:

- дафнни ўтказганлик ҳолати тўғрисидаги ўзини ўзи бошқариш органларидан олинган маълумотнома;

- вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;

- оила аъзоларининг таркиби тўғрисидаги маълумотномалар;

- оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаганлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотномалардир.

 

Х.Исаев

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

 Олмалиқ шаҳар пенсия ва нафақаларни

тайинлаш гуруҳи раҳбари.