ЙТҲ

ЙТҲ


 

Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида

пиёда ҳаёти хавф остида қолди

 

Жорий йил 7 июль куни соат тахминан 06:15ларда ҳайдовчи Олмалиқ шаҳар, Рамазанова кўчасида яшовчи Ш.Сулейманов “Дамас” русумли, автомашинани ишончнома асосида А.Темур кўчаси бўйлаб бошқариб кетаётиб, А.Темур кўчаси 22-уйнинг рўпарасида жойлашган пиёдалар ўтиш жойида автомобиль йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонидан чап томонига ўтаётган пиёда “ОКМК”АЖда фаррош бўлиб ишловчи Қ.Абдурахимовани уриб юборган.

Натижада пиёда оғир тан жароҳати олиб, Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўз.Рес ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

А.Нумонов,

шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси, майор.