Ҳикоя

Ҳикоя


 бахтли кунда бахтсиз бўлганлар...

 

Айни январнинг ўрталари. Об- ҳаво совуқ. Москва кўчаларида одам гавжум. Ҳамма ўз иши билан овора... Бахтиёр эрталаб туриб, совуқдан қотган оёқларига пайпоқ кия бошлади. Вагонда яшаш ҳам улар учун одатга кириб қолган. Бечора мусофирлар бу турмуш тарзига кўникиб кетишган. Улар бир бурда нон учун она бағридан, Ватан остонасидан учиб, шу томонларга кетган. Бахтиёр ҳам ана шундай тақдирларнинг бири эди. У ҳам оилам деб Москванинг совуқ кунларида совуқда музлаганча меҳнат қилади. Бир тарафда эса соғинч, дард алам... У шу хаёллар билан маҳзун ўтирарди. Кеча уйидагилари билан гаплашди. Онасининг мазаси яна қочгандай туюлди. Бечора она фарзандидан совуқдан хавотирда эди. У тинмай "Бахтиёржон иссиқ кийингин, оч қорин билан юрма, ўзингга қара, ўзингдан ортса пул жўнат..." деб қайта-қайта такрорларди... Бахтиёр алам устида қўлидаги шапкасини отиб юборди. У онасининг беморлигидан қаттиқ қайғуда эди. Уйга қайтай деса уй рўзғор учун маблағ керак, яна у фотиҳада, келинни ҳам тушириб олиш керак. Шундоқ ҳам 2 йилдан ошди, ўзлари ҳам уяла бошлашган эди. Чунки у билан бирга фотиҳаланганлар аллақачон фарзандли ҳам бўлган. Онасининг беморлиги туфайли оилада пул кўпинча дори- дармонга сарфланарди. Албатта пул одамнинг олдида ҳеч нарса эмас, айниқса Онанинг олдида. "Танганинг 2 тарафи бор" дейдилар. Ўша ўлгур пулни ҳам топиш осон эмас... Буни оддий халқ тушунади. "Тепадаги"лар нимани ҳам тушунишсин... Қадимдан, ибтидоий давридан то ҳозиргача фақат оддий халққа оғир бўлган. Бахтиёрнинг хаёллари шу нарсаларни ўйлаб бироз ўтириб қолди. Шу пайт кимдир "Баха тез бўл, ишга чиқамиз" деди. Шу гап бутун мусофирларнинг ғашига тегиши аниқ, Бахтиёр ҳам хоҳламайгина ишга чиқди... Кечқурун шом пайти... Бахтиёр шериклари билан чарчаганча ҳам меҳнатдан, ҳам совуқдан қийналиб кетишгани сабабидан вагонига кириб ўз жойларига ётиб олишди. Оёқ чарчоғи энди чиқар, зирқираб оғрирди... Улар чой ичиб бўлгач, ўз ишлари билан овора эди. Бахтиёр фурсат топиб уйига телефон қилди. Дадаси билан гаплашди, онаси ухлаб ётган экан, уйғотманг деди. У хайрлашиб, ичидан чиқиб келаётган аламни чиқариш учун вагондан чиқди. Сал четроққа ўтиб, телефонини очиб, расм томоша қила бошлади. Укаси, синглиси, дадаси... Ниҳоят онажонининг расми... Онаси қўлида букланган латта, рўмол билан ияк остигача ўралган. Кўзлари маъюс, юзида касаллик аломати билиниб турарди. Кўрпача устида эгнидан адёл ўраб қўйилган, аниқ ётган жойидан суратга олишган, ёнида чойнак ва пиёла ҳам турарди... Бахтиёр кўриб чидай олмади ва кўзларига келган жиққа ёшни киприкларини бир қоқиб тушириб юборди. Кўзёши юзидан оқиб, бўйнига тушди. У йиғилиб колган дардларини ювиш учун зор-зор бўлиб йиғлади. Бутун дунё шодликлари унинг ғамининг олдида ҳеч нарса эмас эди. Чунки муштипар, мунис ва мўътабар Она бемор эди... Шу тарзда кунлар ўтарди. Тўй учун маблағ етарли эмас эди. Шу сабабдан Бахтиёр қишда ҳам ишларди... Бир куни айни ишнинг қизғин пайтида Бахтиёрнинг телефони жиринглаб қолди. Қўлқопини ечиб, чўнтагидан телефонни олди, қараса 5 та жавобсиз қўнғироқ ва 3 та хабар келибди. Иш ва иш қуролларининг овозидан эшитмай қолибди. Шошиб очди, қараса "Дадажоним"дан келибди. "Иш вақтида телефон қилмасди-ю"деб бир четга ўтиб, қўнғироқ қилди:

- Ало, ассалому алайкум дада, яхшимисизлар?

- Яхши раҳмат, ўғлим ўзинг ҳам яхшимисан? Телефонни кўтармадинг?

- Узр дада, ишда эдик, эшитмабман, тинчликми?, деди Бахтиёр сабри чидамай.

- Ўғлим... дедию дадаси индамай қолди. Бахтиёр бирдан:

- Дада нима бўлди? Илтимос гапиринг, деди шошиб, хавотирда.

- Ўғлим, бугундан қолмай иложи бўлса уйга қайт, онанг... дедию яна жим бўлиб қолди.

-Дадажон, ойимга нима бўлди, илтимос гапиринг, дада нима бўлди ойимга, - деб кўзларига ёш келди Бахтиёрнинг. Дадаси:

- Йўқ, ҳаммаси жойида, фақат мазаси қочиб қоляпти, келишинг билан тўйингни бошлаймиз, ўғлим сен йигитсан, шароит шуни тақозо этяпти, деди. Бахтиёрнинг боши айланиб, ерга ўтириб қолди. "Наҳот у қўрққан нарса. Йўқ, йўқ, асло унақа бўлмайди" деб ўзига таскин берарди.

Дадаси билан гаплашиб бўлгач, Бригадирни олдига бориб, вазиятни тушунтирди. Бригадир бугун иложи борича пулни олиб беришини айтди... Бахтиёр шошилганча вагонга қайтди. У ич-ичидан эзиларди. Юрагида ўкинч, алам, ғам, дард хуллас барчаси жам эди. Аммо ҳозир ҳиссиётларга берилгандан тезроқ уйга қайтиш керак эди. Танишлари орқали кеч соат 23:00 га билет ҳам олди. У нарсаларини йиғиштирар экан, тинмай кўзидан ёш оқарди. Онасини ҳар дамда соғинарди. Касаллигидан буён у қўрқувда яшарди. Бечора Бахтиёр исми бахт, аммо ҳаёти ғафлат эди. У тинмай йиғларди. Ҳаёт синовидан йиғларди, мусофирлик азобидан йиғларди, энг асосийси онасининг оғир аҳволидан йиғларди. Дадасининг тезда чақиришига қараганда шароит ёмон эди. Шундай қилиб у минг ғам ила уйга қайтишга ҳозирланар эди.

Бахтиёр нарсаларини йиғиштириб, тайёр бўлган ҳам эдики бригадир кириб келди. Бахтиёр дарров ўрнидан турди, чунки унга айни дамда пул муҳим эди. Чунки уйдан уни нималар кутиб турганидан бохабар эди. Бригадир "Бахажон хафа бўлма пулни беришмади, ой охирида берар экан" деди. Бахтиёр тақдирга тан бериб, йўлга тушди. Йўлда таксида Домодедого аэрапорти томон ҳаракатланиб борар экан, бутун ҳаёти кино лентаси каби кўз олдидан ўта бошлади. Болалиги, мактаб даври.

Онаси билан ўтказган энг ширин дамлари. Энди эса онаси... У шу хаёллари билан манзилга етганини ҳам билмай қолди. Қанча ташвиш ва муаммо билан ўз самолётига жойлашди. Айни дамда русларнинг мухожирларга нисбатан муносабати танг аҳволда эди, бу ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Самолёт чексиз ва бепоён осмон бағрида елдай учиб келарди. Осмонда миллиардларча юлдузлар ҳамроҳлик қиларди. Бахтиёр осмонни томоша қилиб борарди. 4 соатда манзилга етиб келиши керак эди. Бечора йигит куни билан ишлаб, яна қайғудан чарчаган экан, ухлабгина қолди. У шу ондагина дунё ғамларидан бир мунча узоқда эди. Ширин ухлаб кетарди, меҳнатдан озғинлашиб кетган юзи ухлаётганда ҳам алам ва ғамдан дарак берди. Бир инсонни юрагида бир олам дард...

Стюардессаларнинг эълонидан Бахтиёр чўчиб уйғониб кетди. Самолёт қўнишга ҳозирланаётган экан...

Аэропортдан чикди... Оҳ, Ватан... Ҳидларингдан айланай Ватан...

Тупроғингдан айланай Ватан. "Алишмасман биргина тандирингни ҳатто Римга ҳам...". Бахтиёр ўз Ватанида ўзини қушдай ҳис этди, қаноти бўлса, баландлардан томоша қилса... Чарчагунича учиб юрса... Атрофда юзи иссиқ одамлар, ўзимизнинг қалбидарё ўзбеклар, ўзимизнинг меҳридарё ўзбеклар... Бахтиёр шу қадар хурсанд эдики... Иложи бўлса, ҳар бири билан саломлашгиси келарди.. Тартиб ходимлари ҳам бошқача... "Барибир ўзимизники яхшида" деб кўнглидан ўтказди. Бахтиёр нарсаларини елкасига олиб, кўчага чиқди. У эркин эди, ҳарқалай "ошковоқ"лар йўқ, "чёрный" деб паст назар билан қарамайдилар... Бахтиёр таксига ўтириб, уйи томон йўл олди. Машина ҳам аста кетаётгандай эди гўё, тезлигини оширса экан деган хаёл бор эди унда... Уйига ҳам етиб келди. Машина сигнал берди. Зум ўтмай дадаси, 2 та синглиси ва 2 та укаси кулиб чиқишди. Бахтиёр ҳар бири билан қучоқлашиб кўришди. Шод ва хурсанд эди. Нарсаларини бирга олиб киришди. Бахтиёр онасининг ёнига ошиқарди... Эшикка яқинлашар экан юраги тез-тез урарди. Ичида минг хил хаёл. У ўзини тутиб олиб, ичкарига кирди. Уй жимжит. Дадаси ва жигарлари аллақачон жойлашиб ўтирган. Онаси... Онасини катта синглиси елкасидан тутиб турғазиб турибди. Бахтиёр чидай олмай кўзларида ёш ила онасининг дарддан қийналаётган бағрига отилди. Оҳ, онажонииим... Онам... Оҳ, бу қандай сокинлик. У онасининг бағрида бутун борлиқни унутди. Елкасига бош қўйганча юм- юм йиғлади. Бу тароват. Бу она ҳиди. Онасининг бағридан чиқишни хоҳламасди. Аммо онаси бемор, тик ҳолатда кўп турса чарчаб қолади. У шуни ўйлаб, секин йиғлади. Онаси хам йиғлаган кўз ёшларини рўмолининг учи билан артиб, Бахтиёрнинг 2 юзидан, пешонасидан ўпиб қўйиб, 2 елкасига қўлларини қоқиб қўйди. Бу манзарадан барчасининг кўзларига ёш келганди. Онаси бир амаллаб у билан ҳол-аҳвол сўрашди.

Бундай эътибор бериб караса, онаси суратдагидан хам анча чукиб колган... Унинг юраги эзиларди. Аммо онасини зик килмаслик максадида узини иложи борича кулга оларди... Кунлар утди... Дадаси докторлар умид йук дейишди дегандан кейин Бахтиёрнинг боши гамдан чикмай колганди. Айни дамда кунгилга туй- тантана сигмаса хам дадаси ва якинларининг кистови билан туйини килишга киришди. Келин олиб келиш тараддуси кизгин авж олган эди... Катталар бориб туй кунини хам аник кунга белгилаб келишди. Хофизнинг вактини хисобга олиб туй жума кунга белгилади. Хозир куп жойларда туйни хофизлар белгилаши сир эмас... Бахтиёр хам йигит, орзу хавас унда хам бор. У хам туйини хама катори хурсандчилик билан утказишни хохлайди... Аммо унинг ичида бир дард бор эди... Она бемор... У кундан кун сулиб бораётган гулга ухшарди. Энг ачинарлиси эса хеч кандай чора йуклиги эди. Дори- дармонлар хам таъсир килмай куйган, факатгина Аллохнинг муъжизасигина онасини куткарарди бу улим тушагидан... Туй ташвишлари билан вакт тез утарди... Нихоя туй куни хам келди... Бугун туй, жума кун... Хама кариндошлар келишган. Бахтиёр хам хурсанд... Улар куёвнавкарлар билан келинни олиб, хиёбонлар айланишди. Расмга тушишди. Уйда эса уларни хамма интизор булиб кутарди... Келин келдииии, келин келдииии... Кучадаги болаларнинг кийкиригидан хамма ховлига чикишди... Факат дадаси ва онасидан булак... Дадаси хотинининг ёнида эди. Онаси жуда огир ахволда эди... Кузлари очилмасдан ётарди...

Бахтиёр уз туйида ота-онасининг гамда эканидан кайгуда эди... Эх аччик хаёт... Беаёв хаёт... Кетмас такдир...

Келинни машинадан тушириб, узбек миллий урф-одатларини утказишарди. Бир аёл кулида доира билан"Салом салом"айтарди. Бахти онасининг ёнига кирди... Дадаси негадир мунгли йиглаб утирарди... Бахтиёр шошиб онасининг ёнига утирди... Она жон берган эди... Уз фарзандининг туйи куни дард ва улимни енголмай бу оламни тарк этган эди. Ташкарида эса хамон"Келин салом"янрарди... Бахтиёр"Онажоон"деб каттик ва аламли бакириб юборди... Онасининг жонсиз танасини багрига босиб, уксиб-уксиб дод солиб йиглай бошлади. Куёвлик либосида у зор-зор йигларди... Ташкаридаги одамлар бирдан жим булиб,"Келин салом"ни тухтатишди. Катталар ичкарига киришиб, вазиятни курдилар. Хеч ким буни кутмаган эди... Энди Бахтиёрга кушилиб дод солиб йиглаганлар куп эди. Сингиллари, холалари, аммалари...

Сингилжоним, опажоним, жигарим, онам деб хама уввоз тортиб йигларди. Аммо хамасидан Бахтиёрнинг дарди хам, ноласи хам бошкача эди. Бу ЙИГИТНИ ЙИГЛАТГАН ТУЙ эди. Алам ва дард билан йиглашаётган бу оила эса БАХТЛИ КУНДА БАХТСИЗ БУЛГАНЛАР эди... Туй энди азага айланди... Бечора Бахтиёр куксига уриб-уриб йигларди... Хар кандай аёлдан хам ноласи ачинарли ва аламли эди... Онам... Туйим куни туйлаб кетган онам... Кабрларни буйлаб кетган жон онам... Келинчак хам ташкарида ок либосда зор какшаб йигларди. Уни янгалар уйига олиб киришди. Чиройли безатилган хонага унг кадам билан, жилмайиб кирди... Чунки пойкадами улуг келиши мухим эди. Йиглаб киришдан узини бир амаллаб тийди... Хофизлар хам кайтиб кетишди.

Онасининг жонини муборак жума куни олишни Аллох хохлаган, бу такдир эди. Хеч ким такдирдан кочиб кутилолмайди азизларим!...

 

Онам туйим куролмади ёр-ёр,

Хурсанд булиб юролмади ёр- ёр,

Энди бахтга эришганда йил утиб,

Бошимизда булолмади ёр- ёр...

Менга шумиди такдир битиги,

Ноламдан тошлар хам онамлаб кетди,

Не ажаб бу синов кандай чидайин,

Туйим куни онам, зор ташлаб кетди...