Аёлларга кўмакдош  янги ташкилот

Аёлларга кўмакдош янги ташкилот


      21 апрель куни ушбу ташкилотнинг фаолияти бошлаши муносабати билан шаҳримиздаги ногиронлиги бўлган 50 нафар шахсларга эҳсон дастурхони ёзилди.

     - Ташкилотимизнинг асосий вазифаси ногиронлиги бўлган аёлларга ва кам таъминланган оилалардаги қиз-жувонларни тадбиркорликка жалб этишдан иборат, дейди - Ўзбекистон ногирон, ишбилармон аёллар миллий асоссиациясининг Тошкент вилояти бўлинмаси бошлиғи Шаҳноза Абдираҳмонова. - Ҳар бир инсонни тадбиркор бўлишини ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда. Ташкилотимиз ёрдамга муҳтож ногирон ва кам таъминланган аёлларни касб-ҳунарга ўқитиб, ишга ҳам жойлайди. 23 апрелдан бошлаб Олмалиқ шаҳрида ўқув курслари ташкил этдик. Ўқув курслари ногиронлар учун бепул. Кам таъминланган оилалар учун эса 50% имтиёзимиз бор. Ҳозирда Пискент ва Оҳангарон туманларида ҳам филиалларимиз ўз фаолиятини олиб боришмоқда. Бир сўз билан айтганда, мақсадимиз ногирон аёлларимизни жамиятдан ажралиб қолишларини олдини олиш.