Жасоратингиз бизларга ибрат

Жасоратингиз бизларга ибрат


 Бу йил ҳам анъанага содиқ қолган ҳолда 27 апрель куни батальон жанго-вар гуруҳ командири , капитан Ф.Мирхамитов бошчилигида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар – оддий аскар С.Омонов, А.Нуриллаевлар билан бирга Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари Елизаета Шиллер ва Марина Брюховецкаяларнинг хонадонларига боришди. Ҳарбий хизматчилар уруш фахрийларининг ҳолидан хабар олиб, уларнинг уй юмушларига ёрдам беришди.

- Биз кўрган кунларни ҳеч ким кўрмасин, - дейди М.Брюховецкая.- Урушда ғолиблар бўлмайди.Фақат изтироб, азоб-уқубат чекадиганлар қолади. Бугунги тинч, осуда кунларимизга, мусаффо осмонимизга кўз тегмасин.

Қаҳрамон Мисиров,

батальон командирининг тарбиявий 

ишлар бўйича ўринбосари, майор.