Image default
Жиноят ва жазо

ТАВБАСИГА ТАЯНМАГАН ТОВЛАМАЧИ

Ёлғончилик, фирибгарлик билан бировларни чув туширишни оқлаб бўлмайдиган иллатлардан биридир. Афсуски, охирги вақтларда бу иллатларни ўзларига касб қилиб олаётганлар сони ортиб бормоқда. Энг ачинарлиси, уларнинг айримлари аёл киши эканлигидир.

Хусусан, С.Гайипова (исм-шарифлар ўзгартирилган) мана шундай аёллар тоифасидан. Айнан, фирибгарлик ва товламачилик билан бир неча бор судланган бўлишига қарамай, бундан ўзига тўғри хулоса чиқармаган С.Гайипова бу ишини яна такрор давом эттиради. 2019 йил август-сентябрь ойларида ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, 5/2 кичик ноҳияси ҳудудида жойлашган тикувчилик цехи олдида таниши А.Илёсовга, мансабдор шахсларга пора бериш орқали, унинг ўғли А.Акбаевни «Олмалиқ КМК» АЖга ишга олиб кириб қўйишни ваъда қилиб, жами 1.500 (бир минг беш юз) АҚШ долларини олиб, эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, таниши М.Соиповага ҳам ўғли О.Жамиловни «Олмалиқ КМК» АЖга ишга киргизаман деб, жами 1.900 (бир минг тўққиз юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Ўзи томонидан содир этилган фирибгарлик жиноятини яшириш мақсадида ишга тўғирлаш учун керак деб О.Жамиловни фуқаролик паспортини ҳам олиб, бировнинг шахсий ҳужжатини йўқ қилиб юборган.
Суд судланувчи С.Гайиповага нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, аёл киши эканлигини, уч нафар фарзанди борлигини, нафақа ёшида эканлигини у содир этган жиноятни ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолат деб эътироф этди.
Иш бўйича А.Илёсов томонидан пора тариқасида берилган 1500 АҚШ доллари, М.Соипова томонидан берилган 1900 АҚШ доллар пулларни суд судланувчи С.Гайиповадан давлат фойдасига ундиришни белгилади.
Суд С.Гайиповани Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топиб, узил-кесил 3 (уч) йилу 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Д.Сулейманов,
жиноят ишлари бўйича шаҳар суди судьяси.

МАВЗУГА ОИД

МАКТАБЛАРДА НЕГА ЖИНОЯТ СОНИ ОШМОҚДА?

admin

АРЗИМАС ЖАНЖАЛ — ЧАҚИРГАН АЖАЛ

admin

ТОШЛАРНИ ЎҒИРЛАШ ҚИММАТГА ТУШДИ

admin

Ишсизлик – ўғриликка қадам(ми?)

admin