Image default
Жамият

Ҳар бир ҳаракатимиз — инсон манфаатлари учун

“Адолат” СДП Тошкент вилояти ҳамда шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “ОлмалиқКМК” АЖ ҳамкорлигида партиянинг “Юрт ободлигига дахлдормиз” лойиҳаси доирасида Ислом Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ шаҳар филиалида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари, “Аёллар қаноти”, “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши аъзолари, комбинат ишчи-ходимлари, партия фаоллари ва хайрихоҳлар, шунингдек, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни “Адолат” СДП сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов кириш сўзи билан очиб берар экан, ҳудудда партия лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишлар, адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Очиқ ва самимий суҳбат тарзида ўтган тадбирда санъаткорлар йиғилганларга бугунги кунда юртимизда маданият ва санъат, хусусан, театр санъатига берилаётган эътибор ҳамда ғамхўрлик тўғрисида гапириб ўтишди. Тадбирда саҳна асарларидан парчалар ва турли бадиий чиқишлар намойиш этилди.
Тадбир сўнгида корхонада фаолият олиб бораётган 100 нафарга яқин ишчи-ходим партия аъзолигига қабул қилинди.
Ижодий учрашув якунида партиянинг фаол аъзоларига эсдалик совғалари тақдим этилди.

Фотима САТТОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби.

МАВЗУГА ОИД

БАЛЛИ, АЁЛЛАР!

admin

ТИНЧЛИГИМИЗ ПОСБОНЛАРИШАРАФЛАНДИ

admin

СЕССИЯ ҚАРОРЛАРИ ШАҲРИМИЗДА ЯНА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАРГА САБАБ БЎЛАДИ?

admin

«ОЧИҚ БЮДЖЕТ»НИНГ ҒОЛИБ ЛОЙИҲАЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

admin