Image default
Жамият

2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ

2020 йил турли синов ва синоатларга тўла йил бўлди. Кимгадир омадли, кимгадир қайғули. “Олмалиқ ҳақиқати” газетаси жамоаси ўтган йилнинг энг шов-шувли, қайноқ, ҳаяжонли дамларини халқ дарди ва ташвишини саҳифаларида ёритишга ҳаракат қилди.
Эътиборингизга муштарийларимиз эътибори ва эътирофига сазовор бўлган таҳлилий, танқидий мақолалар, республикамиз ва шаҳримизга оид ҳафта воқеасига айланган воқеликлар, энг кўп берилган саволларга жавоблар ҳамда йил давомида газетамиз билан ижодий ҳамкорлик қилган ташкилотлар хусусида қуйидаги сарҳисобда танишинг.

2020 йилда шаҳримиздаги қайси ташкилотга янги раҳбар тайинланди?

Тё Татьяна Юрьевна — 2020 йил 13 январдан Олмалиқ шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудираси лавозимига тайинланди.
Маматов Музаффар Маматович — 2020 йил 27 январдан Олмалиқ шаҳар прокурори лавозимига тайинланди.
Азаматов Тоҳиржон Турсунбоевич — 2020 йил 27 январдан Олмалиқ шаҳар Ихтисослаштирилган прокуратураси прокурори лавозимига тайинланди.
Ўтапов Абдирашид Абдураупович — шаҳар ҳокимининг 2020 йил 24 февралдаги 114-сонли қарорига асосан Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Байдуллаева Ленура Ниязиевна — 2020 йил 20 майдан Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Халқ таълими бўлими мудираси лавозимига тайинланди.
Хамдамов Қобил Мураткулович — 2020 йил 13 октябрдан Олмалиқ шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Шоумаров Умид Ҳикматович — 2020 йил 12 октябрдан Олмалиқ шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бегиев Шермуҳаммад Авезбоевич — 2020 йил 7 декабрдан Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Аҳмедов Дониёр Собирович — 2020 йил 10 декабрдан Олмалиқ шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Кенжаев Зойир Акбаралиевич — 2020 йил 1 декабрдан Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси лавозимига тайинланди.
Нишонов Акромжон Алимжон ўғли — 2020 йил 9 декабрдан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Танқидий, таҳлилий мақолалар

“«Боламни боғчага беришим керак» ёхуд охири йўқ навбатларга қачон барҳам берилади?” (Марғуба Султонова)
“Шаффофлик кўпроқ кимларга керак?” (Марғуба Султонова)
“Йўловчи ташиш бўйича тендер атрофидаги “ўйин”лар” (Марғуба Султонова)
“Бизга иссиқлик керак ёхуд «Ҳилол» меҳмонхонасидаги “машмаша”лар” (Марғуба Султонова)
“Кутубхонами ёки ошхона?” (Марғуба Султонова)
“Ёр, ёр”дан мосуво такдирлар” (Марғуба Султонова)
“Обод маҳалла”лар обод бўлдими ёхуд чала ишлар учун ким жавобгар?” Дилдора Абдураҳмонова
“Қоғозда ҳаммаси яхши, амалдачи…” (Дилдора Абдураҳмонова)
“Тилимиз ҳақида фикримиз ёхуд иддао қилаяпмиз, муддао борми?” (Марғуба Султонова)
“Томорқа — йўқни бор, йўқсилни бой қилади” (Дилдора Абдурахмонова)
“Улар ўзларини қаҳрамон деб билишмайди”
“Бир ёмоннинг бир яхшиси…” (Дилдора Абдурахмонова)
“Қурилиши тугалланмаган бинолар- беписандлик балоси(ми?)” (Марғуба Султонова)
«Беморларда яшашга умид бор, эртага нима бўлишини эса ҳеч ким билмайди…»
“Бефарқлик, беписандлик касалликни кўпайтиради” (Д.Рўзиева)
“Таъминотда тақчиллик йўқ, аммо саволлар кўп”
«Косибчиликдан эришгани бир уй, бир улов”
“Бўламан, деган қиз қайси йигитдан кам?
“ОКМК АЖга пул бериб ишдан бўшаганман…”

Газетанинг ижодий ҳамкорлари

«Нисо Полиграф» МЧЖ ходимлари
Д.Сулейманов — жиноят ишлари бўйича шаҳар суди судьяси.
М.Базаров — шаҳар маъмурий суди раиси.
А.Нўъмонов — шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси, майор.
С.Абдугаппаров — шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, капитан.
С.Абдуваитов, шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирувчиси, катта лейтенант.
С.Садиков — шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси.
Б.Салаев — шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.
У.Ғаниев — Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
Ш.Абдиев — Пенсия жамғармаси.
Б.Усмонов — Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси шаҳар бўлими раҳбари в.в.б.
И.Валиев — шаҳар ФВБ ФВДТ ва ФМ бўлинмаси бошлиғи, сержант.
Д.Ҳасанов — шаҳар меъёрий-техника бўлинмаси бошлиғи, сержант.
Ш.Раҳматов — шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари.
Зиёда Фарҳод қизи — Низомий номидаги ТДПУ Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши 2-босқич талабаси.
М.Саидорипова — Мирзо Улуғбек МФЙ фаоли.
М.Тошпўлатова – жамоатчи мухбир.
Шаҳар санитария- эпидемиологик, осойишталик маркази.
Шаҳар ФХДЁ бўлими.
Шаҳар тез тиббий ёрдам бўлими.

Ҳамшаҳарларимиз томонидан тушган энг кўп саволлар

Карантин даврида меҳнат таътилига иш ҳақи тўланадими?
Пенсиям куйиб кетадими?
Паспортимнинг муддати келди, аммо…
Суюнчи пули куядими?
Шаҳримиздаги МТТлар қачон ўз фаолиятини бошлайди?
Бола парвариши учун нафақалар ёки моддий ёрдам пуллари эндиликда қаерда тайинланади?
Ширкатларда нима учун тўлов суммаси ҳар хил?

Республикамиз ва шаҳримизга оид ҳафта воқеалари

«Аммафос — максам» акциялари «Олмалиқ КМК» АЖга берилди.
Ўзбекситонда 16 мартдан коронавирус эпидемияси бўйича карантин эълон қилинди.
Ўзбекистонда қурилиш вазирлиги тузилди.
2020 йил 30 мартдан онлайн дарс тизимига ўтилди.
9 апрель кунидан бошлаб Олмалиқ шаҳрига кириш ва чиқиш постлари буткул ёпилди.
Уруш қатнашчилари учун 10 000 000 сўмдан пул мукофоти берилди.
Мактабларда якуний имтиҳонлар бекор қилинди, баҳолар аввалги чораклар асосида чиқарилади.
Кончи — металлурглар газетаси — 14 ёшда.
Ўзбекистонда янги «саломатлик» ордени ва «соғлом турмуш» медали таъсис этилди.
«МИСиС»нинг Олмалиқдаги филиалига квота 250 киши этиб белгила нди.
Тошкент ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган “Дўстлик – Қўйлиқ” метро линияси қуриб битказилди.
2020 йил 1 июлдан 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар муомаладан чиқарилади.
2020 йил 15 августдан карантин талаблари босқичма-босқич юмшатилди.
2020 йил Ҳажга бориши режалаштирилган ўзбекистонликлар навбати кейинги йилга ўтказилди.
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида соф палладий олишга эришилди.
Олмалиқ шаҳрида вазирлар иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари гриппга қарши эмланди.
Гўшт, шакар, ёғ ва картошка ҚҚСдан вақтинча озод этилади.
2020 йил 19 октябрдан Олмалиқда иситиш мавсуми бошланди.
2020 йил 4 ноябрь куни шаҳар сектор раҳбарлари ва ОКМК АЖ томонидан бўш иш ўринлари бўйича «меҳнат ярмаркаси» ўтказилди.
Шаҳримиздаги коллеж ва техникумларга имтиҳонлар 21 ноябрдан 25 ноябргача ўтказилди.
2020 йил 2 декабр куни шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланди.
Давлат ташкилотларига янги йил муносабати билан корпоратив байрам тадбирлари ўтказиш тақиқланди.

Маълумотлар Дилдора АБДУРАҲМОНОВА

томонидан тайёрланди.

МАВЗУГА ОИД

ЭЪЗОЗ УЧУН ЯРАЛГАН АЁЛ

admin

СОЛИҚЧИ — ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ

admin

Blackout: электр энергияси тизимидаги йирик узилишлар

admin

ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЙЎЛИДА

admin