Image default
Жамият

ЎКСИК ҚАЛБЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ

3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан шаҳримиздаги «Табассум» тантаналар мажмуасида шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, «Маҳалла» жамоат фонди ҳамкорлигида байрам тадбири ташкиллаштирилди.

Суръатлар муаллифи: Воҳиджон Тўраев.

Тадбир аввалида шаҳар ҳокими ўринбосари С.Ахмедов томонидан шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовнинг самимий байрам қутлови ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг тадбирда иштирок этган 300 дан зиёд ногиронлиги бўлган фуқаролар ва уларнинг яқинларига шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Кенгаши депутатлари, cаховатпеша тадбиркорлар томонидан ажратилган совғалар, озиқ-овқат жамланмалари ҳамда ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

Тадбир давомида ҳамшаҳримиз, 2-гуруҳ ногирони Евгений Аблякимов (шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 июндаги 1282-сонли қарори билан уй олишга навбатга киритилган)га 5/2 кичик ноҳияси, 7-уйдаги 1 хонали хонадон; 2-гуруҳ ногирони Феруза Юлдашева (шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 июндаги 1282-сонли карори билан навбатга киритилган)га 6/1 кичик ноҳияси 1-уйдан 2 хонали хонадон ҳамда 2-гуруҳ ногирони Маъруф Умировга «Тотувлик» кўчасидан 2 хонали хонадон калитлари ва сертификатлари тантанали тарзда топширилди.

Шаҳар Маданият бўлими ижодкорлари томонидан намойиш этилган кўнгилочар маданий дастурлар тадбирга янада кўтаринки руҳ бахш этди.

https://t.me/Olmaliq_shahri

Ҳокимлик Ахборот хизмати.

МАВЗУГА ОИД

СОҲИБҚИРОН ХУСУСИДА БИЛГАН ВА БИЛМАГАНЛАРИМИЗ

admin

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИ ҚАЙ ТАРТИБДА БАҲОЛАНАДИ?

admin

БАЙРАМГА 31,442 МЛРД. СЎМЛИК ОБЪЕКТ ТУҲФА ЭТИЛДИ

admin

ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЙЎЛИДА

admin