101 хабари

«ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ»ДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА?

Ойлик доирасида ОКМК АЖ Мис бойитиш фабрикаси ишчи-ходимлари билан биргаликда қиш фаслида иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжнинг ошиши ёнғин хавфини ортишига сабаб бўлиши, ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда ис газидан заҳарланиш ҳолатлари юзасидан давра суҳбатлари олиб борилди.
Ушбу суҳбатлардан кўзланган асосий мақсад эса иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, аҳоли турар жойларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш ва бу ишларда фуқароларнинг иштирокини таъминлашдан иборат.
Ойлик доирасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ёнғинни олдини олиш, маъмурий жавобгарликка тортилган ишчиларга келгусида ёнғин хавфи билан боғлиқ хатоларга йўл қўймаслик бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

П.Аширов,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ТЕКШИРУВДАГИ ТЕХНИК ХАВФСИЗЛИККА ЗИД КАМЧИЛИКЛАР

admin

КИСЛОРОД БАЛЛОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚАЧОН ХАВФЛИ БЎЛИШИ МУМКИН?

admin

Кислород баллонлари қайси ҳолатларда хавф туғдиради?

admin

Хавфсизлик – текширувчи учун эмас

admin