Жорий йил 22 декабрь куни давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев шаҳримизга ташриф буюрди. Дастлаб Президент ОКМКнинг 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
Ушбу иншоотга жорий йил 29 июль куни тамал тоши қўйилган эди. Бугунги кунда 107 гектар майдонда фабриканинг пойдевор қисми қурилмоқда. Бу лойиҳанинг қиймати 2 миллиард доллар бўлиб, бугунги кунда 861 миллион доллар ўзлаштирилган.
Мамлакатимизда «инсон қадри учун» деган тамойил асосида кучли ижтимоий сиёсат доирасида таълим ва тиббий хизмат сифатини ошириш чоралари кўрилмоқда.
Давлатимиз раҳбари шаҳримиздаги 20-ИДУМдаги шароитларни кўздан кечирди, мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашди.
Президент Олмалиқ шаҳридаги оилавий поликлиникани ҳам бориб кўрди.
Шу ерда шаҳримизда қуриладиган “Янги Ўзбекистон” мавзеси ҳақида маълумот берилди. Яқин йилларда шаҳар аҳолиси 130 мингдан 200 мингга етиши қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари улар учун муносиб шароитлар яратишни ҳозирдан ўйлаш, уй-жой, ижтимоий инфратузилма барпо этиш кераклигини таъкидлаб, мутасаддиларга бу бўйича кўрсатмалар берди.