Image default
101 хабари

Огоҳлик оташдан йироқ этар

Шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида ис гази, табиий газ, қаттиқ ёқилғидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши, портлаши ёки кинетик зарба ҳосил бўлиши ва унинг оқибатлари, шу жумладан, фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида жойларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 7 январь ҳолатига 4 та сектордаги аҳоли хонадонларида ис гази ва табиий газдан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлишининг олдини олиш йўналишида кенг қамровли профилактик ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар куни фавқулодда вазиятлар бўлимлари, ёнғин-қутқарув қисмларидан 34 нафар, ҳарбий хизматчилар ҳамда хизматчилар жалб этилиб, 674 та кўп қаватли уйдан 16 та кўп қаватли уй ва ундаги 103 та хонадонларда текширув ва ўрганишлар ўтказилди.
Аҳоли хонадонларида ўтказилган текширув ва ўрганишлар жараёнида кўп қаватли уйларнинг хонадонларида айрим камчиликлар аниқланди. Жумладан, кўп қаватли уйларнинг дудбўронлари носоз, Фурқат МФЙдаги И.Йўли кўчасида жойлашган 46,48,49 ва 50-сонли кўп қаватли уйлардаги 145 та хонадоннинг ёнғинга қарши ҳолати ўрганиб чиқилди.
Шунингдек, У.Носир МФЙ 7,17,32,60-а,111-а уйларда носоз электр симлари мавжудлиги, 116-а уйда табиий газ сизиб чиқиш ҳолати, 114-уйда АГВ ўрнатилган хонада ёнувчи материаллар сақланаётганлиги ва 13-уйда АГВга табиий газ ностандарт шланг орқали уланганлиги аниқланган.
Биноларнинг 2 та носоз вентиляция тизимидан 2 таси таъмирланди, электр тармоқларда 4 та носозликлардан 3 таси бартараф қилиниб, ёнғин хавфсизлиги бўйича 16 та камчиликнинг 13 таси бартарф этилишига эришилди.

Шаҳзод Шерқулов,
шаҳар ФВБ меъёрий техник
бўлинмаси бошлиғи, лейтенант.

МАВЗУГА ОИД

ЁНҒИН ВАҚТИДАГИ ҲАРАКАТЛАР

admin

ҲАММАСИ ЎЗИМИЗГА БОҒЛИҚ

admin

Технологик жараёнда хавфли портлашлар

admin

ТИЛСИЗ ЁВ ОГОҲЛАНТИРИБ КЕЛМАЙДИ

admin