
Дунёда борсизки азиз инсоним,
Оламни шодликка тўлдириб яшанг.
Сиз билан ҳамсуҳбат бўлган ҳар дилни,
Чеҳрасин қувончга тўлдириб яшанг.
Ҳурматли Бўронова Жумагул Мирсиддиқовна!
Сизни таваллуд айёмингиз билан чин дилдан муборакбод этамиз.
Сизга боқий умр, масъулиятли ва шарафли касбингизда мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват, сабр-у тоқат, сермазмун ҳаёт, ҳамиша ҳаётдан шод бўлиб, ғам кулфатдан йироқ бўлишингизни Аллоҳдан тилаб қоламиз.
Доимо фарзандлар ардоғида бўлиб, уларнинг бахт-у камолини кўринг.
Самимий тилаклар ила 2-умумтаълим мактаби жамоаси.