
ОТАЛИҚ
* Шайбонийлар даврида — ота ўрнини босувчи, шаҳзодалар тарбияси билан шуғулланган;
* Аштархонийлар даврида — бош вазир, «амирлар амири» деб аталган;
* Манғитлар даврида — сув тақсимоти ва Бухоро ва Самарқандни суғоришга масъул бўлган;
ТЎҚСАБО
* Манғитлар даврида — Давлат байроғи дахлсизлигини таъминлаган, амир дастурхонига таом тортган;
* Манғитлар даврида — Қалъа ва қўрғондаги ҳарбий қисмни бошқарган;
Қўқон хонлигида — ўз туғига эга ( 1000 та аскар) ҳарбий бўлинма бошлиғи;
ҚОЗИ АСКАР
* Бухоро амирлигида — Ҳарбий қисмларда жиноятларни кўриб чиққан:
* Хива хонлигида — Қўшинда ислом ҳуқуқининг бузилиши билан боғлиқ ишлар устидан ҳукм чиқарган;
* Қўқон хонлигида — Уруш бошланиши олдидан хон номидан жиҳод эълон қилган, ўлжани баҳолган, қўшинни маънавий қиёфаси учун жавобгар;
ҚОЗИ РАИС
* Қўқон хонлигида — Қўшин муфтийси берган фатво ижросини таъминлаган;
* Хива хонлигида — Жамиятда шариат қонунларига қанчалик амал қилинаётганлигини, болалар мактабга
боришини назорат қилган;
МУФТИЙ
* Бухоро амирлигида — Қозикалон мураккаб деб ҳисоблаган масала бўйича шариатга мувофиқ жавоб
берган;
* Хива хонлигида — Қози ҳукмининг шариатга қанчалик мос келиши ҳақида фатво берган;
ДЕВОНБЕГИ
* Шайбонийлар даврида — бош вазир, молия вазири;
* Манғитлар даврида — бош вазирдан кейинги ўринда туради, молия вазири;
* Қўнғиротлар даврида — девонхона раҳбари;
* Минглар даврида — девонхона раҳбари, молия вазири;
ҚЎШБЕГИ
* Манғитлар даврида — бош вазир;
* Манғитлар даврида — аскарларни ҳарбий кўрикдан ўтказган;
* Қўнғиротлар даврида — молия вазири, солиқни хазинага тушишини назорат қилган;
* Минглар даврида — ўз қўшинига эга беклик ҳокими;
МЕҲТАР
* Шайбонийларда — закот ва бошқа тушумларни нимага ишлатилишини назорат қилган;
* Манғитларда — ҳам закот ва бошқа тушумларни нимага ишлатилишини назорат қилган;
* Қўнғиротлар даврида — бош вазир.