Image default
Бу қизиқ

Билиб қўйган яхши

Антибиотик қабул қилиш қоидаларини биласизми?

Қачон, қандай қилиб ва қандай дозада қабул қилишни шифокордан сўранг.
Шифокор кўригига ёзилинг.
Баъзи антибиотиклар ҳар 12 соатда 1 кунда 2 маҳал қабул қилинса, баъзилари ҳар 8 соатда 3 маҳал қабул қилинади.
Антибиотиклар аналогини шифокор рухсатисиз қабул қилманг.
Антибиотиклар давомийлигини ўзингиз қисқартирманг.
Дорини фақатгина сув билан ичинг.
Антибиотик қабул қилишни овқатдан олдин ёки кейинлигини билиб олинг.

Организмда холестерин миқдори ортганини қандай билиш мумкин?

90 фоиз инсонлар организмида холестерин миқдори ортганлигини билишмайди.
Агар сизда қуйидаги белгилар бўлса, холестерин миқдори юқори эканлигини билдиради:
тез чарчаш;
мигрень ва бош оғриғининг пайдо бўлиши;
артериал қон босимининг кўтарилиши;
уйқучанлик;
жигар соҳасида оғриқнинг бўлиши;
ич қотиши ва ич кетишининг тез-тез содир бўлиб туриши;
иштаҳанинг бузилиши;
ҳаддан ташқари асабийлик.
Агар сизда ушбу белгилар мавжуд бўлса, шифокор-терапевтга мурожаат қилинг!

Бўғим ва суякларни зарарловчи одатлар ҳақида биласизми?

Ноқулай пойабзал кийиш, айниқса баланд пойабзал. Бу оғирлик марказининг силжишига олиб келади, умуртқа поғонасига ва бўғимларга қўшимча зўриқиш юклайди, қон айланиши ҳамда тўқималарнинг озиқланиши ёмонлашишига олиб келади.
Узоқ вақт ўтириб ишлаш. Агар бу одамнинг доимий машғулоти бўлса ва уни ўзгартиришнинг ҳеч қандай имкони бўлмаса, ҳар соатда машқ қилиш улар учун қоидага айланиши керак.
Тез-тез совқотиш. Бу ҳолат яллиғланиш жараёнларининг кучайишига олиб келади.

Сочларни қириб олдириш соч толаларини кўпайтирадими?

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
Сочни қириб олгандан сўнг, у қайтадан қалин ҳолатда ўсиб чиқмайди, аммо бунга ишонувчилар кўп.
Биринчидан, сочнинг ҳолатига тери эмас, тери ости қавати жавобгар ҳисобланади. Иккинчидан, соч халтасидаги ғуддача атрофияга учраса, яъни озиқланиши тўхтаб нобуд бўлса, бу тузилмадан энди соч ўсиб чиқмайди. Соч ости қисмлари бутун бўлса, тўкилган соч ҳам қайта ўсиб чиқиши мумкин.
Бироқ, сочи тўкилаётган инсонлар учун сочларини калта ҳолатда олиб юриш фойдалидир. Чунки таранглиги камайиб, бўшашиб қолган фолликулалар узун толаларни ушлаб қололмайди, тўкилувчи сочлар миқдори эса ортиб кетади. Соч тўкилиш муаммоси бор инсонлар имкон қадар эртароқ трихолог шифокорга мурожаат қилишлари лозим.

Насиба Ражабова,
шифокор.

МАВЗУГА ОИД

«ТЕРАКЛИ» МФЙ НОМИ ТАРИХИНИ БИЛАСИЗМИ?

admin

ҚАДИМГИ ҲАРБИЙ ЛАВОЗИМЛАР

admin

ТОЗАЛИК УСТИДАГИ НОПОКЛИК

admin