Image default
Адлия саҳифаси

Нима учун фуқаронинг талаби рад этилди?

“ХХХ” МЧЖ ҚК (жамият ва унинг иштирокчилари номи ўзгартирилган) устав фонди 893,2 млн. сўмни ташкил этган (2019 йил 1январь ҳолатига). Шундан жамият улушларининг 54 фоизи “А” га, қолган 46 фоиз улуши (“З” 5,75%, “Д” 5,75%, “И” 5,75%, “М” 5,75%, “Ч” 5,75%, “Д” 5,75%, “Ш” 5,75% ва “Ў” 5,75%) 8 та корхоналарга тегишли бўлган.

“ХХХ” МЧЖ иштирокчиларининг 2018 йил 12 апрелдаги умумий йиғилиш қарорига асосан 155,0 млн. сўмлик улуш билан янги таъсисчи сифатида “К” МЧЖга киритилган.
Кейинчалик “ХХХ” МЧЖ иштирокчиларининг 2018 йил 24 ноябрда ўтказилган умумий йиғилиши қарорига асосан “К” МЧЖнинг жамиятдаги улуши 100,0 млн. сўмдан 441,0 млн. сўмга оширилган.
Мазкур баённомалардан норози бўлиб даъвогарлар судига даъво аризаси билан мурожаат қилган ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 75-моддаси ҳамда “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг 41,43-моддаси талабларига риоя этмасдан “ХХХ” МЧЖ иштирокчиларининг 2018 йил 12 апрелдаги ва 2018 йил 24 ноябрдаги умумий йиғилиши ўтказилганлиги ва ноқонуний қарорлар қабул қилинганлиги сабабли ушбу баённомаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби даъво талаби қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси иккинчи қисмига кўра жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамият иштирокчисининг қўшимча ҳисса қўшиш тўғрисидаги аризаси (жамият иштирокчиларининг аризалари) ва агар бу жамиятнинг таъсис ҳужжатларида тақиқланган бўлмаса, учинчи шахснинг (учинчи шахсларнинг) уни (уларни) жамиятга қабул қилиш ва ҳисса қўшиш тўғрисидаги аризаси (аризалари) асосида жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилиши мумкин.
Мазкур қонуннинг 41-моддаси биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ваҳоланки, даъвогарлар юқорида низоли деб кўрсатиб ўтилган баённомаларини қабул қилиш жараёнида тўлиқ иштирок этган ҳамда ундаги қарорларни ёқлаб овоз берганлигини ҳамда биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлиги сабабли суд ҳужжатини ўзгартиришсиз қолдиришни лозим топган.

И.Юсупов,
Тошкент вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судьяси.

МАВЗУГА ОИД

2024 ЙИЛ УЧУНТАЪТИЛЛАР ЖАДВАЛИНИ ТУЗАМИЗ

admin

«РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУН КУЧГА КИРДИ

admin

ҚАЙСИ ТАШКИЛОТЛАР БИРГАЛИКДА ЯГОНА АДЛИЯ БЎЛИМИГА АЙЛАНТИРИЛАДИ?

admin

УЙ-ЖОЙ ИЖАРА ШАРТНОМАСИ БИР ТОМОНЛАМА ЎЗГАРТИРИЛИШИ МУМКИНМИ?

admin