
Бизда ривожлантириш керак бўлган асосий соҳалардан бири тиббиёт соҳасидир. Шунинг учун ҳам давлат раҳбари шаҳримизга ташрифи давомида айнан тиббиёт соҳасини жадал ривожлантириш ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси шарт-шароитларини ўрганиш мақсадида Кўп тармоқли поликлиникада бўлди. Тиббиёт бирлашмаси тизимини яқиндан ўрганар экан, кадрлар етишмовчилиги ҳамда беморлар учун айрим касалликларни даволаш муассасалари қуришга талаб борлиги ва бунинг учун қандай лойиҳалар бўлса, қўллашга тайёр эканлиги таъкидланди. Ташриф давомида давлат раҳбарига айрим лойиҳалар тақдим этилди.

Шаҳримизнинг Улуғбек кўчасида жойлашган шаҳар Тиббиёт бирлашмаси 1989 йил лойиҳа асосида қурилган. 2010 йил бирлашмада ОКМК АЖ томонидан реконструкция ишлари олиб борилиб, мукаммал таъмирланган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда Олмалиқ шаҳрига ташрифидан сўнг Болалар шифохонаси қайта реконструкция қилинди. Бугунги кунда шаҳар Тиббиёт бирлашмасида 219 нафар шифокор ва 1221 нафар ҳамшира фаолият кўрсатиб келмоқда.
Давлат раҳбарининг 2021 йил 22 декабрида шаҳримизга навбатдаги ташрифида Олмалиқда Ангрен ва Оҳангарон шаҳри, Оҳангарон ва Пискент тумани аҳолисига тиббий хизмат кўрсатадиган Минтақавий Тиббиёт маркази филиали ва 80 ўринли болалар хирургиясини ташкил этиш бўйича таклиф берилди.

* 5 та туман ва шаҳарга тиббий хизмат кўрсатадиган аҳолиси сони:
Олмалиқ шаҳар аҳолиси – 133 381 нафар;
Ангрен шаҳар аҳолиси – 191 334 нафар;
Оҳангарон шаҳар – 39 032 нафар;
Оҳангарон туман – 96 976 нафар;
Пскент тумани – 102 027 нафар;
Жами 473 768 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш режалаштирилди.
Ҳозирда мавжуд шифохона
ўринлари:
Шаҳримиз шифохоналаридаги мавжуд ўринлар сони — 348 ўрин бюджет (шундан 70 таси пуллик, болалар — 90 та);
Ангрен шаҳар — 391 та бюджет, 107 та пуллик, болалар- 85 та;
Оҳангарон шаҳар — 214 та бюджет, 25 та пуллик, болалар- 20 та;
Оҳангарон туман (ҳозирча ўрин йўқ);
Пскент тумани — 210 та бюджет, 10 та пуллик, болалар — 25 та.
Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси негизида Ихтисослашган болалар хирургияси марказини ташкил қилиш мақсадида 80 ўринли шифохона қуриш режалаштирилди. Шаҳар минтақавий тиббиёт маркази филиалида Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон ва Пискент туманлари аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.
Шунингдек, шаҳримиздаги Минтақавий тиббиёт маркази филиалида ташкил этиш мумкин бўлган ихтисослашган қуйидаги йўналишлар бўйича жами режалаштирилган ўринлар сони — 210 та (яъни 139 та қўшимча ўрин режалаштирилган, мавжуд ўринлар сони 71 та)
* Терапия бўлимида: (85 ўрин)
— Терапия – 25 та ўрин;
— Неврология(реабилитация билан) — 20 та ўрин;
— Эндокринология – 5 та ўрин;
— Аллергология — 5 та ўрин;
— Гематология – 5 та ўрин;
— Кардиология – 10 та ўрин;
— Ревматология – 10 та ўрин;
— Неврология – 5 та ўрин.
* Хирургия бўлимида: (125 та)
— Катталар хирургияси – 25 та ўрин;
— Травматология — 15 та ўрин;
— Нейрохирургия — 5 та ўрин;
— Урология – 5 та ўрин;
— Юз-жағ хирургияси(лор билан) – 10 та ўрин;
— Ангио кардиохирургия – 5 та ўрин;
— Инсульт – 5 та ўрин;
— Онкология – 40 та ўрин;
— Кўз касалликлари – 15 та ўрин;
— Катталар реанимацияси – 12 та ўрин.
Болалар хирургияси маркази жами режалаштирилган ўринлар 80 та:
Умумий хирургия -25 та ўрин;
Офтальмология – 15 та ўрин;
Отолорингология -25 та ўрин;
Травматология -10 та ўрин;
Урология – 5 та ўрин;
Анестезиология, реанимация бўлими — 6 та ўрин.
Вилоят педиатрия маркази -130 та ўрин бўлиб, 40 та қўшимча ўрин ( мавжуд ўринлар сони 90 та) режалаштирилган. Хусусан,
Педиатрик ўринлар – 45 та
Ш.ж.чақалоқлар хасталиги (ОПН)-10 та
Пульмонология — 30 та
Кардиоревматология — 20 та
Гастраэнтрология – 10та
Неврология -15 та
Гематология — 10 та
Болалар реанимацияси — 6 та.
Тери-таносил касалликлари бўлими — 20 та ўрин
Туманлараро юқумли касалликлар шифохонаси -100 та ўрин (мавжуд ўрин -30 та) қўшимча 70 та ўрин.
Вилоят стоматология поликлиникаси филиали:
Лаборатория бўлими:
умумий лаборатория;
биохимик лаборатория;
бактериологик лаборатория;
серологик лаборатория.
Вилоят перинатал марказининг филиали
Олмалиқ шаҳридаги минтақавий тиббиёт маркази филиали ва 80 шифо ўринли болалар хирургияси маркази ташкил этилгандан сўнг қуйидаги мутахассислар керак бўлади:
Хирургик профилга мутахассислар
1. Катталар ва болалар офтальмологи
2. Катталар ва болалар лор
3. Катталар ва болалар хирург
4. Катталар ва болалар уролог
5. Катталар ва болалар нефролог
6. Катталар ва болалар нейрохирургияси
7. Болалар невропатологи
8. Уролог
Терапевтик (сома
тика) ўринларга мутахассислар
1. Эндокринолог
2. Кардиревматолог
3. Гематолог
4. Терапевт
5. Педиатр
6. Анестезиолог
Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасидаги ишловчи шифокорларга Ихтисослаштирилган мутахассисликка малака оширилади.
Тиббиёт бирлашмасида минтақавий тиббиёт маркази филиалида қуриш учун шаҳар болалар шифохонаси ҳудудидаги жами 3,9 гектар ер майдони ажратилиши таклиф этилди.