Image default
Саломатлик

Шаҳримизда касалланишлар сони ортиб бормоқда, бунга сабаб…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, жорий йил 7 январь куни хориждан келган фуқарода короновируснинг “омикрон” штамми аниқланган. 2022 йил январь ойининг 10 санасидан республикамизда, хусусан, шаҳримизда ҳам коронавирус инфекциясининг кўпайиш ҳолати қайд этилмоқда.

Шаҳримиз аҳолиси ўртасида 2022 йил 17 январь ҳолатига 4512 нафар аҳоли ПЦР текширувидан ўтказилган бўлиб, 168 нафарида ПЦР текшируви мусбат аниқланган. Уларнинг 27 нафари 14 ёшгача болаларда қайд этилган. Беморлар ўртасида керакли чора-тадбирлар олиб борилиб, мулоқотдагилар аниқланди ва ПЦР текшируви ўтказилмоқда.
2022 йил 9 январь куни Махсус комиссия йиғилиши бўлиб ўтди ва Республика махсус комиссиясининг 92-сонли баёни асосида тегишли мутассади ташкилотларга топшириқлар берилди.

• 2022 йил 15 январдан 1 мартга қадар мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида, турли тадбирларни (йиғилиш, мажлис, форум, фестиваль, конференция, байрам ва бошқалар) ташкил этмасликни;
• Ўзбекистон Республикасига короновируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 19 июлдаги йиғилишининг 78-баёни билан 18 ёшдан катта бўлган аҳоли қатлами короновирус инфекциясига қарши ихтиёрий бўлмаган ҳолда оммавий эмланишини (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно)
• Барча ташкилот ва корхоналар ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) короновирус инфекциясига қарши вакцинанинг камида 1- дозаси билан эмланмаган тақдирда, мазкур ташкилотларнинг фаолият юритиши вақтинча тўхтатилиши;
• Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 113-моддасига асосан профилактик эмлашдан бош тортган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги белгилаб ўтилган, шунга барча ташкилот ва корхона раҳбарлари томонидан ходимлари эмланмагунга қадар вақтинча ишдан четлатилади.

Шаҳримиз аҳолисининг эмланиши учун барча эмлаш пунктларида вакциналар етарли. Шунингдек, аҳоли ўртасида бустер дозада эмлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда, бустер доза – эмланганига 6 ойдан ошган фуқароларга ҳар қандай вакцинадан бир доза қабул қилиш тушунилади. Шаҳримиз аҳолиси ўртасида 2022 йил 17 январь ҳолатига жами қилинган вакциналар 223 109 та бўлиб, 1-доза учун 85278 та, 2-дозага 83237 та, 3-дозага 54594 та ишлатилган. Тўлиқ эмланган фуқаролар 75 011 нафар бўлиб, бу эмланиши керак бўлган контингентларимизни 97 фоизини ташкил этмоқда. Бустер доза билан 850 нафар фуқаро эмланган.
Касалликнинг олдини олишда карантин қоидаларига қатъий амал килиш, ниқоб тақиш режимига риоя этиш, антисептик ва пирометрлар, дезинфекцион моддалардан фойдаланилган ҳолда ишлаш муҳим омиллардан ҳисобланади.

Фаррух Мусаев,
шаҳар СЭО ва ЖСБ бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

БЎҒИМ ОҒРИҚЛАРИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ?

admin

ШАҲРИМИЗДА ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ БЕПУЛ ВАКЦИНАЛАР ҚИЛИНАДИ?

admin

АФСУС-НАДОМАТ САЛОМАТЛИКНИ ҚАЙТАРИБ БЕРАДИМИ?

admin

ЎТ ТОШ КАСАЛЛИГИ НИМА?

admin