Image default
Саломатлик

Ботулизм — овқатдан заҳарланиш

Ботулизм сабзавотлар, қўзиқорин, гўшт ва балиқ маҳсулотларидан тайёрлаш технологиясига риоя этмасдан, уй шароитида тайёрланган сифатсиз консерва маҳсулотларида кўпайиб, уларни истеъмол қилганда ёки оғзига солганда касаллик ривожланади.
Озиқ-овқат маҳсулотларига ботулизм гўштда, ҳайвон сўйилганда, нимталаганда, сабзавот ва мевалар, қўзиқоринларга ботулизм қўзғатувчиларининг споралари тупроқдан ўтади. Ботулизм қўзғотувчилари консервалаш маҳсулотларида, ветчина, колбаса ва бошқаларда ривожланади.
Касаллик белгилари: ботулизм заҳари қонга тез сўрилади ва жуда кучли таъсир қилади. Касалликнинг яширин даври 2 соатдан 8-10 кунгача чўзилади. Ботулизм токсинлари билан зарарланган озиқ-овқатларни истеъмол қилгандан кейин, 2-3 соат ичида, баъзан бир суткадан кейин заҳарланган кишининг ошқозони беҳузур бўлиб, қайт қилади. Бош қаттиқ оғрийди, оғиз бўшлиғи ва томоқ йўллари қурийди, кўзи хиралашиб, ҳамма нарса қўшалоқ кўринади(диплопия), қовоқлар тушиб кетади(птоз), беморлар ютишга, чайнашга қийналади. Қоринда оғриқ, ич кетиши, микроблар турига қараб тез-тез сувдек кўп миқдорда, баъзи ҳолларда тана ҳароратининг кўтарилиши кузатилади.
Профилактикаси: уй шароитида помидор, бодринг, патиссон маринади, бақлажон икралари каби консерва маҳсулотлари тайёрламаслик. Белгиланган жойларда, бозор, кўча-куйларда сотиладиган консерва маҳсулотларини харид қилмаслик. Консерва маҳсулотлари харид қилганда маҳсулот ёрлиғи ва унда келтириб ўтилган ишлаб чиқарувчи корхона номи, ишлаб чиқарилган санаси, яроқли муддатига эътибор бериш.

Бахтинсо Мадаминова,
Олмалиқ шаҳар 2-Оилавий поликлиника
Умумий амалиёт шифокори
.

МАВЗУГА ОИД

КАМҚОНЛИК БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ МУМКИН: САБАБЛАРИ, АЛОМАТЛАРИ, ДАРАЖАЛАРИ ВА ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ

admin

ЛЕЙШМАНИОЗ қандай касаллик?

admin

АМАЛ ҚИЛИНГ ВА МУҲИМИ СОҒЛОМ БЎЛИНГ

admin

Шаҳримизда касалланишлар сони ортиб бормоқда, бунга сабаб…

admin