2022 йилнинг 24 январь ҳолатига кўра, шаҳримизда жами 231296 доза вакциналар ишлатилди, шундан 922 доза билан бустер дозада эмлаш ишлари ўтказилди.
Бустер доза — тўлиқ эмланган фуқароларнинг касалликка қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида яна қайтадан оладиган вакцина дозаларидир.
Бустер доза билан тўлиқ вакцина курсини олганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган аҳоли эмланиши мумкин.
Бустер доза олмоқчи бўлган фуқаролар Олмалиқ шаҳридаги барча оилавий поликлиникаларнинг эмлаш пунктларида эмланиши мумкин, эмлаш пунктлари дам олиш кунлари ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Эмлаш пуктларида Хитой-Ўзбекистон вакцинасидан 22780 доза;
Модерна вакцинасидан 2370 доза; Пфизер вакцинасидан 450 доза мавжуд.
Эмлаш пунктида бустер дозани юқорида номлари келтирилган вакциналарнинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиш мумкин.