
Бугунги кунда юртимизда тегишли идоралар томонидан 5 та дафтар юритилиб, ушбу дафтарлар фуқароларнинг маълум бир қатламларини қамраб олади. Жумладан,
- “Аёллар дафтари” ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.
“Аёллар дафтари” юритилиши бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ҳисобланади. - “Ёшлар дафтари” ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси (ёшлар — 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахслар).
“Ёшлар дафтари” юритилиши бўйича Ёшлар ишлари агентлиги масъул ҳисобланади. - “Темир дафтар” ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир ҳамда сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилаларни қайд этиш, муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.
“Темир дафтар”нинг юритилиши бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги масъул ҳисобланади. - “Олтин дафтар” Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эга ватандошларимизни ўз ичига олган.
Ватандош — Ўзбекистонда туғилиб, хорижга чиқиб кетган ва хорижий давлат фуқароси бўлган, Ватанига маънавий ва маданий дахлдорлик туйғусини сақлаб қолган ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан дўстона маданий-гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда алоқаларни ривожлантиришга интиладиган шахс, шунингдек, этник ва тил бўйича мансублигига кўра ҳамда маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбек ёки қорақалпоқ деб ҳисоблайдиган ва Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқани қўллаб-қувватлашни истайдиган хорижда яшовчи чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс. - “Меҳр дафтари” етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.
“Меҳр дафтари” тизимига киритишнинг ахборот тизимидан фойдаланиш ва маълумотларни киритиш тартиби Миллий гвардия томонидан белгиланади. 2022 йил 1 февралгача мазкур ахборот тизими амалиётга жорий этилади.
Ўқув-тарбия муассасалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари “Меҳр дафтари”ни шакллантиришга масъул ҳисобланади.
М.Абджалов,
шаҳар адлия бўлими
бош маслаҳатчиси.