Image default
Ҳикоя

У ЕТМИШ ЙИЛ ОНАСИНИ КУТДИ…

У Туркиянинг Мардин шаҳридан 14 км узоқликдаги Bine-bil қишлоғида дунёга келган эди. Отаси мардинлик, онаси суриялик араблардан эди. Тили эрта чиққани учун онаси уни Баҳе булбул деб эркалатарди.
Баҳе бир ярим ёшда эканида хўрознинг ҳужумига учрайди: хўроз ҳимоясиз болакайни аёвсиз чўқиб, юз-кўзларида бир умрлик яра излари қолдиради. Ўша вақтда қаттиқ қўрқиб кетган Баҳе гапирмай қўяди. Болакай ёлғиз қолса талвасага тушар, онасининг қучоғидагина тинчланарди. Баҳе опаларининг саъй-ҳаракатлари билан, тўрт ёшга етганидагина оз-моз гапирадиган бўлади. Ота-онаси уни қишлоқ шифокорига элтадилар, шифокор боланинг ҳолатини ақлий заифлик дея баҳолайди. Биргина ота бу ташхисга ишонмайди. Темир йўл станциясида юк ташувчи бўлиб ишлайдиган ота ўғлини Мардиндаги таниқли шифокорларга олиб боришни ният қилади, лекин кўп ўтмай соғлиғи ёмонлашиб, вафот этади. Ночор қолган она фарзандларини олиб ота юрти Сурияга қайтмоқчи бўлади. Йўлга тайёргарлик кўраётганида отасидан мактуб олади. Унда бобо ақли заиф набирасини кўрмоқчи эмаслигини айтиб, уни олиб келмасликни қатъий тайинлаган эди. Чорасиз қолган она (ўзидан бир қадам ҳам ажралмайдиган) кичкинтой Баҳени Мардиндаги қадим монастирга олиб бориб топширади. Кетаётганида эса, нима гаплигини тушуна олмай жавдираб турган болакайнинг қулоғига шивирлайди:Бизни кутгин. Биз албатта қайтиб келиб, сени олиб кетамиз…
Монастир эшиги олдига етганида яна такрорлайди:

Биз қайтиб келамиз, Баҳе…
Шу-шу, монастирнинг кириш эшиги болакайнинг паккасига айланади. Ҳар куни эртадан-кечгача, соатларча кўз ёши тўккан кўйи онасини кутади у. Қиш қировли кунларда ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам. Ҳар куни. 70 йил! Ҳа, нақ 70 йил кутди у онасини, опаларини… Уни ҳеч ким бу ердан олиб кетмади. Шу ерда умри битди.

У монастир эшиги олдидаги тош эди гўё, — дейишди ибодатхона ходимлари журналистларга. – 70 йил давомида икки кўзи эшикда яшади…
Баҳе булбул «Дунёда онасини энг узоқ кутган фарзанд» номи билан эсланадиган бўлди. Дилфуза КОМИЛ.

МАВЗУГА ОИД

СИНОВ

admin

УМРАМНИ АЛЛОҲГА СОТДИМ…

admin

АҚЛЛИ ТАДБИР

admin

Норасида уволи

admin