Image default
Ҳикоя

АҚЛЛИ ТАДБИР

Бир куни Нўширавон буйруқ чиқаради:
-Бир занжирга қўнғироқларни шундай пастликда осилтириб қўйингларки, етти ёшли боланинг ҳам қўли унга етсин. Бирор-бир мутазаллим саройга келса, эшик қоровулига иши тушмасину шу қўнғироқ ипини тортсин ва Нўширавон эшитиб, унинг додини тинглаб, чора қилсин.
Шундай ҳам қиладилар. Сарой аъёнлари ва қўшин бошлиқлари уйларига қайтиб кетадилар. Дарҳол ўзларининг вакилу амалдорлари, қўл остидагиларию қўшинларини чақиртириб сўрайдилар
Айтинглар-чи, кейинги ўн йил ичида заруратсиз кимлардан -молларини тортиб олгансизлар? Агар бирор кишини бекорга хафа қилган бўлсангизлар, бундан кейин ҳаммамиз бир бўлиб уларни хурсанд қилишимиз керак, токи ҳеч кимса саройга бориб биздан шикоят қилмасин.
Барча хафа бўлганларни хушнуд этиш йўлларини бамаслаҳат излаб, баъзиларини узр билан, баъзиларини молу пул билан рози қилиб, фалон киши фалон кишидан хурсанд, унга ҳеч даъвоси йўқ деган хат ҳам оладилар. Нўширавоннинг мана шундай бир сиёсати туфайли мамлакат обод, халқ ситам қилувчилардан халос бўлади.

“Сиёсатнома”дан

МАВЗУГА ОИД

ҚАТРАЛАР

admin

ДУМ

admin

ҲИММАТ

admin

ҚАСОС ОРТИДАГИ БАХТСИЗЛИК…

admin