Image default
Ҳикоя

«ФОРД ФОКУС»

Янги бойлардан бири автомобиль дўконига кирибди.
Сотувчи:Келинг, хизмат? Сизга қандай автомобиль керак?

Энг зўр автомобиль харид қилмоқчиман.

Мана, «Форд Фокус» русумидаги янги модель, — деб мақтаб кетибди сотувчи.

Нимаси Фокус экан буни?!

Ўтиринг, марҳамат, кўрсатаман.
Сотувчи рулга ўтириб, автомобилни жуда катта тезликда ҳайдабди.

Ҳой, тўхтат, ахир дарахт турибди рўпарада, — деб бақирибди янги бой.

Хавотир олманг, кўзингизни юминг, ҳозир фокус кўрасиз, -дебди-да, бой кўзини юмгач, дарахтни ёнидан айланиб ўтибди.

Янги бой ҳайратланиб, автомобилни сотиб олибди.
Уйга келгач, барчага фокус кўрсатмоқчи бўлиб, автомобилга ўтиришларини айтибди.

Энди ҳамма кўзларини юмсин, биз ҳозир мана шу дарахт орасидан ўтиб кетамиз, бу фокус, — дебди.
Янги бой автомобилни чунонам тез ҳайдабди-ки, улар улкан дарахтга бориб зарб билан урилибди. Пачоқланган автомобиль ичидан янги бойнинг зўрға овози эшитилибди:

Минг лаънат, қайси биринг кўзингни юммагандинг?!

МАВЗУГА ОИД

Онамдан қолган ғалати эсдалик

admin

СИНОВ

admin

НОДОНЛИК

admin

ҲИММАТ

admin