Image default
Жиноят ва жазо

2 КИШИ ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛГАН АВАРИЯ

Автотранспорт билан содир бўлган автоҳалокатларни оммавий ахборот воситаларида ўқисак ҳам, кўрсак ҳам бундан тўғри хулоса ола билмаётганимиз жамиятимиз учун ўта аянчли ҳолатдир. Чунки авариялар оқибатида минглаб одамларнинг умри завол бўлмоқда. Р.Пазилов (исм-шарифлар ўзгартирилган) томонидан содир этилган автоҳалокат ҳам икки киши умрига завол бўлди.
Она-бола уйларига меҳмонга келган қариндошлари билан сайрга чиқиш мақсадида йўлга отланишди. Кўчада кетиб бораётганларида рўпараларидан қум ортилган “Камаз” русумли автомашина чиқиб қолди. Афсуски, “Камаз” йўловчиларга ишора қилганда кеч бўлган эди. Автомашина ҳайдовчиси Р.Пазилов тезлик билан машина рулини бургани учун устидаги қум ортилган юк оғирлик қилиб, “Камаз” автомашинаси йўловчи она-болалар устига ағдарилиб тушади. Қум тагида қолган она-бола воқеа жойида ҳалок бўлишди.
Муқаддам 3 марта судланган Р.Пазилов автомашина бошқаруви чоғида эътиборсизлиги ва қоидаларга риоя қилмаслиги оқибатида ҳали бу ҳаётнинг пасту баландини кўришга улгурмаган бир бола ва уни орзусини кўришни истаган бир она умрига якун ясади.
Суд судланувчи Р.Пазиловни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбдор деб топиб, 2 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан ҳамда 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Ҳам ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилса, ҳам йўловчи йўлнинг қатнов қисмларида сергак бўлса, йўл тарнспорти билан боғлиқ авариялар сони нисбатан камайган бўлишига эришган бўлар эдик.

Б.Жўрабеков,
жиноят ишлари бўйича
шаҳар суди судьяси.

МАВЗУГА ОИД

ДОИМ АЙБЛАНУВЧИ ЭМАС, БАЪЗАН ЖАБРЛАНУВЧИ ҲАМ АЙБДОР

admin

ИШЛАБ ТУРИБ “ИШИ”НИ ҚИЛИШ БУ ХИЁНАТ

admin

“КЕТМОНИ УЧМАЙДИ”ГАН ЎҒРИЛАР

admin

Ишсизлик – ўғриликка қадам(ми?)

admin