Image default
Суҳбат

ЙИРТҚИЧЛАР БИЛАН ТИЛЛАШАОЛГАН ОТАБЕК

Куни кеча ОКМК Касаба уюшмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Давлат циркида бир-биридан қизиқарли томошалар гувоҳи бўлдик. Энг қизиғи, цирк томошалари якунида бўлди. Манеж атрофи темир тўсиқлар билан ўралганда, томошабинлар билишдики, энди томошалар жиддийроқ ва ҳайратланарли. Барча болалар кўзи саҳна марказида, тўсиқлар оралаб эса йўлбарслар чиқиб келишарди. Бир йигитча 4 та йўлбарс ва битта шер билан ўта ҳаяжонли, биз яқинига боришга қўрқадиган ёввойи ҳайвонлар билан турли томошалар кўрсатди. Ўша вақтда ўғлим, оналар онгли фарзандларига баъзан гап уқтира олишмайди. Она, бу йигит қандай қилиб онгсиз, ёввойи ҳайвонларни қўлга ўргатди экан, дея савол билан юзланди. Кўпчилик учун қизиқ бўлган бу саволга жавоб топиш мақсадида, ёввойи ҳайвонлар билан тиллаша олган Отабек Хусинов билан суҳбатда бўлдик.


* Циркдаги илк иш фаолиятингиз…
— Ўзбекистон Давлат циркида 2009 йилдан буён ишлаб келаман. Бу ердаги ишимни от ва бошқа ҳайвонларга қарашдан бошлаганман. Амакиларим сабаб бўлиб, Хоразмдан келиб илк марта циркда ўз иш фаолиятимни бошлаганман.
* Неча ёшдан бошлаб шер ва йўлбарсларни қўлга ўргата бошлагансиз?
— 19 ёшимдан шерлар билан ишлашни бошлаганман.
* Илк марта ёввойи ҳайвонлар билан ишлаганингизда ичингиздаги қўрқувни қандай енггансиз?
— Аввалига қўрқув бўлмаган, лекин энди озгина бор.
* Агар циркда ишламаганингизда қайси касб эгаси бўлар эдингиз?
— Жисмоний тарбия фанидан ўқитувчи бўлардим.
* Ҳаётдаги ва касбингиздаги муваффақиятларингизда ҳисса қўшган устозларингиз
— Ҳар иккаловида ҳам устозим Азамат Хусиновни алоҳида эътироф этардим.
* Циркда ишлаган кунингизга қадар неча марта цирк томошаларида қатнашгансиз?
— Бор йўғи 3 марта томошага тушганман.
* Қайси мамлакатнинг цирк томошаларини кўргансиз? Умуман бирорта давлатга саёҳат қилганмисиз?
— Қозоғистон ва Россия давлатларига борганман ва цирк томошаларини кўрганман.
* Битта ёввойи ҳайвонни дейлик, шер ёки йўлбарсни тайёрлаш учун қанча вақт талаб қилинади?
— Ҳар хил, ҳайвоннинг ўзига, характерига қараб. Одатда ҳайвонлар 3 ёшда манежга олиб чиқишга ва чиройли кўринишга эга бўлади.


* Нега айнан энг қўрқинчли бўлган ёввойи ҳайвонлар билан ишлашни танладингиз? Бошқа ҳайвонлар билан ишлаш осонроқ эмасми?
— Айнан шу ҳайвон менда қизиқиш уйғотган, цирк оламига киришимга ҳам шерларни танлаганим сабаб бўлган.
* Ушбу ҳайвонларни цирк томошаларига таёрлашда нималарга эътибор берасиз, яъни, уларни назарига тушиш учун нималардан фойдаланасиз?
— Ҳар ишнинг ўзига яраша нозик жойлари бор, айтиб бўлмайдиган жиҳатлари мавжуд. Ижодкорни ўзига яраша сири. Муҳими, ҳайвонлар билан дўстлашиш, ҳис қилиш керак ва албатта, сабрли бўлиш лозим.
* Йиртқич ҳайвонларни болалигидан ўзингиз боқиб, катта қиласизми? Улар одатда гўшт билан боқилади, гўшт етказиб бериш муаммо эмасми?
— Ҳозирда 12 ёшли “Зита”, 13 ёшли “Гита”, 5 ёшли “Шерхон”, 4.5 ёшли “Линда” лақабли йўлбарслар ва 4 ёшли “Барс” лақабли шерлар билан томоша кўрсатиб келмоқдаман. Ҳайвонот боғидан келтирилган бу ҳайвонлардан “Линда” ва “Барс”ни ёшлигидан ўзим катта қилиб келяпман.
Тўғри, улар одатда гўшт билан боқилади ва бу маҳсулотни етказиб беришда ҳеч қандай муаммо йўқ.
Цирк томошаларининг энг кулминацион чиқишларини йиртқич ҳайвонлар билан биргаликда уддалаб келаётган, камгап Отабек Хусиновдан ҳаммага қизиқ бўлган саволларга жавоб олишга ҳаракат қилдик. Келгусида бу йигитга муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Дилдора Абдурахмонова,
суҳбатлашди.

МАВЗУГА ОИД

МАРДОНАГА ХОС МАРДОНАВОРЛИК

admin

ИНСОН КАСБНИ БЕЗАЙДИ

admin

ГАЗЕТА ЎҚИШ НИМА УЧУН КЕРАК?

admin

ТАДБИРКОР АКАНИНГ НОМДОР УКАЛАРИ

admin