Image default
Жиноят ва жазо

ОНЛАЙН ЎҒРИЛИК

Woman is making online payment with mobile phone. She use credit card and the smartphone.

Айрим фирибгарларни деб одамлар ўртасида ўзаро ишонч тушунчалари тобора дарз кетмоқда. Нафс йўлида бировларнинг мулкига хиёнат қилаётган шахслар сони эса ортмоқда. Мана шундай фириб йўлини танлаб, ўзгани ҳаққидан қўрқмайдиган М.П. ҳам таниши А.Г.нинг ишончига кириб, уни чув туширди.

Яъни, дўстига тегишли бўлган пулларни ўз картасига ўтказиш йўли билан ўғрилик жиноятини содир этди.
Жорий йил 6 январь кунидан 8 январь кунига қадар бўлган вақт оралиғида М.П. таниши А.Г.нинг телефонини қўнғироқ қилиб олиш мақсадида сўраб, ичида бўлган “Ипотекабанк” мобил иловасидан яширинча фойдаланади. У танишининг яширин рақамини ўзининг телефон рақамига юбориб, “Ипотекабанк” мобил иловасига уланиб олди ва ўзининг уяли алоқа қўл телефонидан фойдаланган ҳолда А.Г.нинг отаси номидаги “Ипатекабанк” Олмалиқ филиали томонидан берилган “HUMO” пластик картасига уяли алоқа воситасидан уланиб, илова орқали ҳамда компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда пластик карта ҳисобидаги 4.950.000 (тўрт миллион тўққиз юз эллик минг) сўм пул маблағларини яширин равишда ўзининг “Анор банк” Олмалиқ филиали томонидан берилган банк пластик картасига ўтказиб олди. Кейин ушбу пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборди.
Ҳозирда содир этилган ушбу ҳолат юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

М.Кубидинов,
шаҳар ИИБ ҳузуридаги
Тергов бўлинмаси терговчиси,
катта лейтенант.

МАВЗУГА ОИД

“ТАШВИШ” ХАБАРИДАН ХАБАРСИЗ ЎҒРИ

admin

БИР ОЙДА ҚАНЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛГАНИНИ БИЛАСИЗМИ?

admin

ДОИМ АЙБЛАНУВЧИ ЭМАС, БАЪЗАН ЖАБРЛАНУВЧИ ҲАМ АЙБДОР

admin

ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТ – ХОДИМ УЧУН ИНТИЗОМ ДЕМАК 

admin