
Шаҳримизнинг И.Каримов маҳалласи ҳудудида 2022-2026 йиллар оралиғида “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этиш режалаштирилган. Натижада барча ижтимоий ва муҳандислик-коммуникацияларга эга 63 та 16 қаватли 5040 хонадонли уй, жами 3360 ўринли 2 та умумтаълим мактаби, 720 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 200 қатновли 1 та тиббиёт муассасаси, 1 та текстиль фабрикаси, 1 та йирик савдо мажмуаси, 20 га яқин маиший хизмат ва савдо марказлари ҳамда муз саройи барпо этилади.
Жумладан, 2022 йилда 5 та 9 қаватли, 10 та 16 қаватли, 1140 хонадонли уйлар қурилиши бошланади. Мазкур массив эгаллаши белгиланган ер майдони 59.1 гектар. Қурилиш ишлари давомида 0.668 км ичимлик суви ҳамда сув йиғиш ва тарқатиш иншооти, 0.6 км оқова сув ва локал тозалаш иншооти, 1.5 км электр, 1 км табиий газ ва 5 км алоқа тармоқлари тортилади.
Массив учун тортиладиган муҳандислик коммуникацияларига дастлабки ҳисобга кўра 6,141 млрд сўм сарфланиши белгиланган.